Nokia 10’нинг бешталик камераси қандай ишлашини Carl Zeiss видеода кўрсатиб берди

  •   DiMaX
  •  1722
  •  03.02.2018 13:37

Nokia 10’нинг бешталик камераси қандай ишлашини Carl Zeiss видеода кўрсатиб берди

HMD Global компанияси томонидан MWC 2018 кўргазмасида тақдим этилиши кутилаётган смартфонлардан бири Nokia 10 смартфони бўлади. Унинг асосий камераси бешта датчикка эга бўлишидан хабарингиз бор.

ЎҚИНГ: Бешта объективли инқилобий камерага эга Nokia 10’нинг илк суратларини томоша қиламиз!

Ушбу смартфоннинг асосий камераси ҳақида «пента-камера» («бешталик камера») атамасини қўллашяпти ва у ростдан ҳам бешта модулдан иборат. Фақат бир вақтнинг ўзида улардан иккитасигина ишлайди, қолганлари эса камеранинг махсус доирасимон қопқоғи остида туради. Фойдаланувчига суратга тушириш учун қандай эффект керак бўлса, шундан келиб чиққан ҳолда камера объективлари автоматик тарзда айланиб, ўзаро ўрин алмашади.

Буни Nokia смартфонлари камералари учун оптикани етказиб бериш бўйича HMD Global билан ҳамкорлик қилаётган Carl Zeiss компанияси олган патентлар ҳам тасдиқлайди. Унда акс эттирилган суратлар Nokia 10 асосий камерасининг қандай ишлашини намоён қилади.

Тахминларга кўра, бешталик камераси шарофати билан Nokia 10 смартфони фотосуратлар сифатини йўқотмаган ҳолда 4 карралик оптик зумга, яхшиланган портрет (орқа фонни хиралаштириш) эффектига эга бўлади.

ЎҚИНГ: Nokia 10 нархи, хусусиятлари, батафсил суратлари ва видеоси!

Шунингдек, Carl Zeiss компанияси ўзининг Twitter-саҳифасида антиқа камеранинг ишлаш принципини кўрсатувчи видеолавҳа эълон қилган. Унда шу турдаги камерани жорий йилнинг ўзида Nokia қурилмаларидан бирида кўришимиз мумкинлиги таъкидланган.

Марҳамат, роликни бирга томоша қиламиз:

Айрим хабарларга кўра, Nokia 10 смартфони шу ойнинг охирида Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress тадбирида намойиш этилмайди. HMD Global компанияси инқилобий пента-камерага эга бу қурилмасини жорий йилнинг 31 августидан 5 сентябригача Берлин шаҳрида ўтказиладиган IFA 2018 халқаро кўргазмасида тақдим этишни режалаштирган бўлиши ҳам мумкин.

Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Беш камерали илк смартфон – Nokia X яна бир хусусияти билан дунёда тенгсиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.