NOKIA 10 – қўш камерали ажойиб ромсиз флагман

  •   Saroy
  •  2331
  •  20.06.2018 11:25

NOKIA 10 – қўш камерали ажойиб ромсиз флагман

Дастлабки маълумотларга кўра,  Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES 2018 кўргазмасида Финландиянинг HMD Global компанияси бир йўла тўртта янги смартфонини намойиш этишни режалаштирган. Улар: жуда арзон Nokia 1, унчалик қиммат бўлмаган Nokia 4, ўртача нархдаги Nokia 7 (Global), шунингдек, Nokia 9 флагмани. Охирги телефон жуда чиройли, қулай ва ихчамлиги учун харидорлар эътиборини қозанди, аслида ҳам, айнан шу смартфон компаниянинг ҳақиқий флагманига айланишига умид қилинмоқда, зеро ушбу қурилма бошқаларига қараганда анча устунликларга эга бўлиши кутилмоқда. Шунга қарамай, мазкур телефон финландияликларнинг энг зўр телефони, деган мақомни узоқ сақлаб тура олмайди. Гап шундаки, бир неча ойдан кейин бозорга  Nokia 10 чиқади.

Яна бир ҳафтадан кейин Nokia 9 расман оммага кўрсатилади,  вақт эса тез ўтмоқда, ҳадемай, унинг 8 ядроли Snapdragon 835 процессори ва ромсиз экрани  Sony, Xiaomi, Samsung, LG ва бошқа ўнлаб брендлар билан солиштирганда эскирган матоҳга ўхшаб кўриниб қолиши мумкин. Тўғри, кўпчилик барибир Финландиянинг HMD Global компания ишлаб чиқараётган сифатли маҳсулотини маъқул кўради, лекин бу ҳар доим шундай бўлиб қолишига кафолат бўла олмайди-да.

ЎҚИНГ: Миллионлар кутаётган Nokia 5.1 Plus умидни пучга чиқаради

AndroidCrunch ахборот ресурсида таъкидланишича, 2018 йилнинг  учинчи чорагида барчани ўзига маҳлиё қиладиган, ажойиб қурилма –  ромсиз  Nokia 10 смартфони бозорга чиқарилади. Мазкур аппарат асосий қўш камераси, темир корпуси,  8-ядроли  Qualcomm Snapdragon 845 процессори билан бемалол мақтана олади. Қурилманинг тезкор хотираси 8 ГБ.

Ахборот ресурснинг қўшимча қилишича,   Nokia 10 смартфони бармоқ излари сканерига эга Synaptics компаниясининг дисплейи билан таъминланади.  Бундан ташқари, аппаратда тўлақонли Face ID юз сканери ҳам мавжуд, худди iPhone X смартфонидаги каби. Қолаверса, қурилма  Adreno 630 график тезлаткич, USB Type-C,  Quick Charge 4.0+ тезкор қувватлагичга эга аккумулятор билан таъминланган. Энг муҳими, смартфон сув ва чангдан ҳимояланиш тизимига эга бўлиб,  чуқурлиги икки метргача бўлган сув остида бир соатдан ортиқ тура олади.

Яқин кунларда ушбу хабарлар ўз тасдиғини топса керак, чунки агар HMD Global  ҳақиқатан ҳам Nokia 10 флагмани тақдимотига  ҳозирланаётган бўлса, демак тез орада ушбу қурилманинг ташқи кўриниши ва техник тавсифи тармоқларда пайдо бўла бошлайди.

ЎҚИНГ: Nokia’ дан ўзига хос совға: мақбул нархда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.