Nokia 2 -- бренднинг энг арзон смартфони унинг энг катта хатоси бўлиши мумкин

Nokia 2 -- бренднинг энг арзон смартфони унинг энг катта хатоси бўлиши мумкин

Таниқли WinFuture порталининг америкалик B&H Photo Video ритейлерига асосланиб ёзишича, Nokia 2 телефонлар туркумини янги гаджетлар билан янгилаган афсонавий бренднинг энг арзон гаджети бўлади.

Жиҳатлари ва нархи

Бошланғич даражали Nokia 2 девайси техник жиҳатдан ҳам камтарин: 4.7 дюймли HD-дисплей, бир кристалли Snapdragon 212 процессори, 1 Гб оператив хотира, 8 Гб ички хотира ва 4000 мА соат сиғимли батареяга эга бўлади. Смартфон Android 7.1 Nougat операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.

Американинг B&H Photo Video интернет-дўкони аллақачон Nokia 2 маҳсулоти учун буюртма қабул қилиш саҳифасини эълон қилган. Унга кўра 2 та SIM-картали смартфон 99 долларга баҳоланган. Аммо, бу саҳифа кўп ўтмасдан ғойиб бўлган. Шубҳа йўқки, бу -- тобора оммалашиб бораётган янгича маркетинг "ҳийласи". Ва, жиҳатларга кўра, нархнинг ҳақиқатга яқинлиги ҳам кўриниб турибди.

Нарх ўзини оқлайдими?

Очиғини айтганда, 100 долларга ҳозир Хитой бозоридан 2 гигабайтли тезкор ва 16 гигабайтли доимий хотирага эга, шунингдек нисбатан илғор камера ва чип билан таъминланган смартфон харид қилиш мумкин. HMD Global шуни ҳисобга олмагани учун Nokia 2 унинг хатоси бўлиши мумкин.

HMD Global компаниясига бутловчи қисмлар етказиб берувчи компания вакилига кўра, Nokia бу йил бошқа смартфон тақдим қилмайди. Инсайдерларнинг ёзишларича, Nokia 2, Nokia 7 ва Nokia 9 смартфонлари 2018 йилнинг бошида намойиш этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!