Nokia'нинг 2000 долларлик смартфонини томоша қиламиз!

Nokia'нинг 2000 долларлик смартфонини томоша қиламиз!

eBay онлайн-дўконида Nokia компаниясининг аввал сотувга чиқарилмаган иккита прототипи пайдо бўлди.

Nokia Kataya номли биринчи прототип қайсидир жиҳатларига кўра Nokia Asha линейкасидаги смартфонларни эслатиб юборади. Қурилма қайси дастурий тизимда ишлаши номаълум. Лекин суратга қарайдаган бўлсак ушбу тизим iOS’нинг дастлабки версияларини эслатиб юборади. Маҳсулот эгаси Nokia Kataya учун оз эмас, кўп эмас нақ 1499 доллар сўрамоқда!

Иккинчи прототип модел эса Nokia Ion Mini деб номланган ва жуда кичик ўлчами билан фарқ қилади – у iPhone SE’дан 1,5 баробарга кичик. Смартфон Android 4.3 ДТ остида Nokia Z лаунчерида ишлайди. Қурилманинг юраги сифатида Snapdragon 400 ва 1 ГБ оператив хотира рол ўйнайди. Доимий хотира 8 ГБ ни ташкил қилади. Nokia Ion Mini учун янада кўпроқ – 2000 доллар сўралмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei ҳам ўзининг келажак смартфонини тайёрламоқда