Nokia: 2017 йилда 7 та смартфон ишлаб чиқарилади

Nokia: 2017 йилда 7 та смартфон ишлаб чиқарилади

16 феврал куни интернет тармоғида Nokia компанияси феврал ойи охирида Барселонада ўтадиган MWC 2017 анжуманида “Nokia 3”, “Nokia 5” ва “Nokia 6” индексли 3 та смартфонлар билан иштирок этиши тўғрисида хабар тарқалди.

Жорий йилнинг январь ойида тақдим қилинган Nokia 6 смартфони 5,5 дюймли, пиксел сиғими 1920 x 1080 белгига тенг, Corning Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси қопланган экранга эга. Мобиль қурилма 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички хотирага эга, қолаверса microSD тизими орқали унинг хотирасини 128 ГБ.гача кенгайтириш мумкин.

Гаджетнинг корпуси iPhone 7 ва Meizu Pro 6/6s каби космонавтикада фойдаланиладиган 6000-сериядаги ,алюминий қотишмасидан тайёрланган. Телефон корпуси стерео овоз таратувчи карнайларга эга бўлади. Смартфонда бир қатор янги технологиялар татбиқ этилган. Жумладан F/2,0 диафрагмали 16 ва 8 МП камераларда фазали автофокус тизими мавжуд. Аккумулятор сиғими 3000 мА соат.

Хитой смартфон бозорида $245 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши эълон қилинган Nokia 6’ни сотиб олиш учун 1,2 млн киши буюртма берган ва телефон бир неча дақиқада сотилиб кетган.

MWC 2017 анжуманида унинг халқаро талқини намойиш этилиши кутилмоқда. Компаниянинг Nokia 5 смартфони эса соддалашган талқин бўлиб, янада арзон баҳода сотувга чиқарилади.

Инсайдерларнинг ёзишларича, яна бир янги гаджет — Nokia 3 тахминан 150 евродан сотувга чиқади. У 5,2 ёки 5,3 дюймли HD-экран, частота тезлиги 1,4 ГГц бўлган Qualcomm 425 процессори, Adreno 308 видеокартаси, шунингдек 2 Гб оператив ва 16 Гб доимий хотирага эга бўлади. Nokia 3’нинг нархидан келиб чиқсак, гаджетга 13 мегапикселли бош ва 5 МП олд камералар ўрнатилади. Заводнинг ўзидаёқ Android 7 операцион тизимига эга бўладиган смартфон 4G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди.

2017 йилда компания жами 7 та смартфонни сотувга чиқаришни мўлжалламоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!