Nokia 3’нинг хусусиятлари интернетга чиқиб кетди

  •   DiMaX
  •  1239
  •  16.02.2017 12:13

Nokia 3’нинг хусусиятлари интернетга чиқиб кетди

Шу кунларда маълум бўлишича, Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress 2017 кўргазмасида HMD Global компанияси флагман Nokia 8 эмас, балки иккита ҳамёнбоп смартфон – Nokia 3 ва Nokia 5 моделларини тақдим этар экан. Шунингдек, афсонавий Nokia 3310 телефонининг янгиланган замонавий талқини ҳам намойиш этилади, деб ёзади 4pda.ru сайти.

Аммо, сизиб чиққан хабарлар туфайли, иккита янги смартфондан «кичкинтой»и – Nokia 3 моделининг хусусиятлари ҳақидаги батафсил маълумотлар ошкор бўлиб улгурди. Кутилганидек, бу бошланғич даражадаги «ўзак»ка эга қурилма бўлади.

Инсайдерлар берган маълумотларга кўра, Nokia 3 телефонининг 5,2 ёки 5,3 дюймли дисплейи 1280х720 пикселли бўлади. Унга 1,4 ГГц частотада ишловчи тўрт ядроли Snapdragon 425 процессори ҳамда Adreno 308 график тезлатгичи ўрнатилган. Тезкор хотираси 2 ГБ, ички доимий хотираси эса 16 ГБ ҳажмли. Асосий камераси 13, олд камераси эса 5 мегапикселлли.

Шунингдек, Nokia 3 смартфонининг нархи 149 евро бўлиши ҳам хабар қилинмоқда. Nokia’нинг ушбу ва бошқа қурилмалари тақдимоти 26 февраль куни бўлиб ўтади.