Nokia 3310 (2017) тиғ остида: корпус мустаҳкамлиги синаб кўрилди (видео)

  •   DiMaX
  •  1533
  •  21.07.2017 11:44

Nokia 3310 (2017) тиғ остида: корпус мустаҳкамлиги синаб кўрилди (видео)

Ушбу йилда қайтадан ишлаб чиқарилган ҳамда MWC 2017 кўргазмасида тақдим этилган янгича Nokia 3310 (2017) модели аввалги аждодининг хусусиятларига эга эмаслиги маълум. Аммо унинг мустаҳкамлиги қай даражада?

Қизиқувчилар шу саволга ойдинлик киритиш учун турли краш-тестлар ўтказишмоқда. Масалан, тиниб-тинчимаган одамлар «қадимги» Nokia 3310 моделини ва унинг янгиланган версиясини гидравлик пресс остида сиқиб синаб кўришди.

Бугун эса янги чиқарилган Nokia 3310 (2017) моделининг яна бир синовини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Уни YouTube’даги JerryRigEverything канали муаллифи – Зак никли видеоблогер синовдан ўтказган ва видеоёзувини эълон қилган. Марҳамат, томоша қилинг:


Кўриб турганингиздек, телефоннинг дисплейи пластикдан ишланган – унинг тирналиши учинчи даражада баҳоланган. Ундан кейинги даражада эса экранда излар қолган. Nokia 3310 (2017)’нинг тугмачалари ва корпуси ҳам пластикдан ишланган. Камера ва чақноқ ойначалари ҳам тирналади. Демак, бу телефонни калитлар ёки бошқа металл қиррали буюмлар билан бирга чўнтакда олиб юрмаган маъқул.

Аммо бу телефон корпуси эгилувчанлиги яхши экан – видео муаллифи уни қўли билан букишга уринганида синиб кетмади, балки эластиклигини намоён этиб, қўйиб юборилганида яна асл ҳолатига қайтди. Тўғри, у «ўлмас» Nokia 3310 сингари мустаҳкам эмас, аммо ҳозирги кунда шунчаки гаплашиш, SMS-хабарлар ёзишиш ва мусиқа тинглаш учун у яхши қурилма.

 Айтиб ўтиш керакки, мазкур Nokia 3310 (2017) модели «Малика» савдо марказида ҳам сотилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!