Nokia 3310 қайси жиҳатига кўра Google Pixel’дан ўзиб кетди?

  •   DiMaX
  •  991
  •  14.02.2018 14:24

Nokia 3310 қайси жиҳатига кўра Google Pixel’дан ўзиб кетди?

Android бошқаруви остидаги смартфонлар дунё бўйлаб кенг тарқалган эса-да, мазкур операцион тизимнинг тақдим этувчиси – Google компаниясининг ўз телефонлари унча оммалашмаяпти.

ЎҚИНГ: Xiaomi энди Apple ва Samsung’га зарба беряпти!

Маркетинг тадқиқотлари бўйича жаҳонда етакчи IDC компанияси яқинда 2017 йилги телефон бозори билан боғлиқ тадқиқотлари натижаларини эълон қилди. Маълум бўлишича, ўтган йили Google Pixel смартфонларидан 3.9 миллион дона сотилган, бу эса 2016 йилгидан икки баробарга кўпдир.

Лекин қизиғи – бултур қайта тақдим этилган Nokia 3310 (2017) модели жуда яхши сотилган – дунё бўйича 59.2 миллионта! Мазкур тугмачали телефон шу томони билан Google Pixel’дан олдинга ўтиб кетган.

Айтиш керакки, 2017 йили смартфонлар бозорида Apple етакчилик қилаётир – у 77.3 миллионта iPhone сотган. Иккинчи ўриндаги Samsung бозорга 74.1 дона телефон етказиб берган бўлса, кучли учликни 41 миллионта смартфон сотган Huawei банд этган.

ЎҚИНГ: 4G ва Wi-Fi’ли «ғишт» телефон – Nokia 3310 4G тақдим этилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!