Nokia 3310 тилладан тайёрланди

Nokia 3310 тилладан тайёрланди

Caviar заргарлик бренди дунёдаги энг оддий буюмни ҳам зийнатга айлантириш мумкинлигини исботлади. Nokia 3310 барчамизга яхши таниш телефон. Caviar заргарлари унинг корпусини титандан ишлади, тугмалари тилладан тайёрланди. Қиёфаси кўзни, нархи чўнтакни қамаштирувчи телефон қора рангдадир.

Мазкур Nokia 3310ни 2 минг долларга сотиб олиш мумкин. Бир йилдан сўнг эса бренд Putin Inspired 3310 русумини чиқаришга ваъда берди. Унинг баҳоси 3 минг доллар бўлади.