Nokia 5.1 Plus: «тоза» Android’ли арзон смартфон тақдим этилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1231
  •  26.09.2018 12:19

Nokia 5.1 Plus: «тоза» Android’ли арзон смартфон тақдим этилди! (+видео)

HMD Global компанияси Nokia брендига эгалик қилаётгани ва шу ном остида бир неча русумларда мобил телефонлар чиқарганидан хабарингиз бор. Хусусан, унинг Google билан ҳамкорлиги уларнинг ҳар иккаласидан ташқари, истеъмолчилар учун ҳам қўл келмоқда.

ЎҚИНГ: Барча Nokia смартфонлари эгалари учун ажойиб сюрприз бор!

Мазкур ҳамкорлик натижаси ўлароқ, Android One дастури доирасида яна битта ҳамёнбоп смартфон тақдим этилди. Nokia 5.1 Plus моделидаги бу девайс тизим ҳамда хавфсизлик янгиланишларини кўплаб рақобатчиларидан аввал олиб туради.

Nokia 5.1 Plus корпуси шиша ва металлдан ишланган, орқа панелида бармоқ изи сканери жойланган. Смартфон диагоналига 5,8 дюймлик экранга эга, «кемтик»ли дисплейнинг тасвир аниқлиги HD+ форматида.

Ўзи арзон моделлар қаторига кирса-да, Nokia 5.1 Plus қўшалоқ камера билан қуролланган, улар 13 ва 5 мегапикселли объективлардир. Олд камера ҳам чакки эмас – 8 мегапикселли сенсорга эга.

ЎҚИНГ: HMD Global Nokia смартфонларидаги камераларнинг стандарт иловаларини янгилади

Ушбу смартфоннинг «ички дунёси»га келадиган бўлсак, унинг «электрон юраги» MediaTek Helio P60 процессори ҳисобланади. Ишлаш самарадорлигини таъминлашда унга 3 гигабайтлик тезкор хотира ҳамкорлик қилади. Nokia 5.1 Plus доимий хотираси ҳажми 32 гигабайтга тенг; microSD-карта ёрдамида уни яна 400 гигабайтгача кенгайтириш имкони бор.

Мана, қуйида ушбу моделга бағишлаб тайёрланган видеолавҳани томоша қиламиз:

Nokia 5.1 Plus модели учун 199 евро миқдорида нарх белгиланган. Унинг Ўзбекистон бозорига қачон етиб келиши ҳозирда номаълум. Аммо ушбу севимли бренднинг энг афсонавий телефони янгиланган вариантда – Nokia 3310 (2017) модели тарзида чиққан ва у Terashop.uz интернет-дўконимизда сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Nokia смартфонлари тўлиқ янгиланади