Nokia 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи иккита смартфонни тақдим этди

Nokia 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи иккита смартфонни тақдим этди

HDM Global (Nokia) IFA тадбирида қайта ишланган материалдан ишланган қурилмаларни тақдим этди. Компания, шунингдек, қурилмаларни фойдаланиш вақтини ошириш ҳамда электрон чиқиндиларни камайтириш учун доиравий обуна тизимини ишлаб чиқди. 

Nokia X30 5G

X сериясидаги ушбу модель метал корпусга эга бўлиб, у 100% қайта ишланган алюминийдан тайёрланган. Орқа панелнинш 65% қисми қайта ишлаш пластикдан тайёрланган. Смартфон қутиси ҳам 94% қайта ишланган қоғоздан ишланган. Қути ичида қуввлаш адаптери бўлмайди. Бу эса қути ҳажмини кичрайтиришига ҳамда уни ташиш осонроқ бўлишига ёрдам беради. 

Nokia X30 5G модели 6.43 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Компания Nokia 9 PureView моделидан бери смартфонларга AMOLED дисплейи ўрнатмаётган эди. Смартфондаги дисплей резолюцияси FHD+ бўлиб, у 90 гертсда ишлайди, максимлар ёрқинлик 700 нит. Уни Gorilla Glass шишаси ҳимоялаб туради. 

Орқа панель Gorilla Glass DX+ шишаси билан қопланган. У ердан оптик стабилизацияга эга 50МП асосий ҳамда 13МП ультракенг камера ўрин олган. Селфи камера резолюцияси 16 мегапикселни ташкил қилади. 

Смартфон Snapdragon 695 чипи билан жиҳозланган, унчалик кучли эмас, аммо 6 нанометр бўлгани учун қувват самарадорлиги жуда яхши. Шунингдек, Nokia ўзининг 5G смартфонларига Snapdragon 480 чипини ўрнатиб келаётганини ҳисобга олсак, бу катта ўзгариш. Хотира ҳажмининг икки хил тури бор: 6/128ГБ, 8/256ГБ (UFS 2.2). 

Компания X30 моделини уч йиллик Android ҳамда ҳавфсизлик янгиланишлари билан таминлайди, шунингдек, қурилмага уч йиллик кафолат берилади. Смартфон Android 12 операцион тизимида ишлайди, демак, у Android 15 тизимигача янгиланади. Барча шахсий маълумотлар Финландиянинг Ҳамина шаҳридаги серверларда сақланади. У ерда Европа Иттифоқи қоидаларига қатъий риоя қилинади. Хавфсизлик ҳақида гапирадиган бўлсак, смартфонни бармоқ изи ёки юз орқали ҳимоя қилиш мумкин. 

Қурилмага 33 ваттда қувват олувчи 4,200 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. 800 қуввлаш тциклдан сўнг ҳам аккумулятор ўзининг унумдорлик даражасини сақлаб қола олади. 

Смартфонда USB-C 2.0 порти, иккита SIM-карта уяси, симсиз боғланишлар учун Wi-Fi 6, Bluetooth 5.1, NFC ҳамда инфрақизил порти мавжуд. Гаджетнинг корпуси IP68 стандартига эга.  

Қурилма аллақачон сотувга чиқарилган, унинг нархи 530 доллардан бошланади. Унинг Cloudy Blue ва Ice White рангли турлари мавжуд. 

Nokia G60 5G

Ушбу моделнинг орқа панели 100% қайта ишланган пластикдан тайёрланган. Корпусдаги пластикнинг 60% ҳам қайта ишланган. G60 5G ҳам уч йиллик Android ҳамда ҳавфсизлик янгиланишлари билан таъминланади, шу билан бирга, Nokia смартфон учун уч йиллик кафолат беради. 

Ушбу қурилма ҳам Snapdragon 695 чипи билан жиҳозланган, бироқ унинг хотира ҳажми X30 5G моделиникидан кичикроқ - 4/64ГБ, 4/128ГБ, 6/128ГБ (UFS 2.2). Хотира ҳажмини миcроСД картаси билан кенгайтириш мумкин. 

Nokia G60 5G модели 120 гертс частотада ишловчи 6.58 дюймли LCD дисплейи билан жиҳозланган. Максимал ёрқинлик 500 нит бўлиб, экран Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган. Олд панелда 8МП селфи камера жойлашган. 

Орқа панелда 50МП асосий (оптик стабилизация мавжуд эмас), 5МП ультракенг ва 2МП сатҳ камера жойлашган. 

Аккумулятор ҳажми X30 моделиникидан кўра бироз каттароқ - 4,500 мАс, у 20 ватдда қувват олади. 

Ушбу смартфонга иккита SIM-карта ёки битта SIM-карта, битта microSD картасини ўрнатиш мумкин. Қурилма Wi-Fi 6, Bluetooth 5.1, NFC ва IP52 стандартига эга. 

Nokia G60 5G моделининг нархи 320 доллардан бошланади. 

ЎҚИНГ: Samsung очиқчасига Apple'нинг устидан кулмоқда! 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!