Nokia 6.1, Nokia 7 Plus ва флагман Nokia’лар юзни таниш функциясига эга бўлади

  •   Saroy
  •  824
  •  26.06.2018 16:46

Nokia 6.1, Nokia 7 Plus ва флагман Nokia’лар юзни таниш функциясига эга бўлади

Apple нафақат “гажак”ни урфга киритди, балки ундай кейин яна бир урф кенг тарқалди:  iPhone X чиққандан кейин, ишлаб чиқарувчилар қарийб барча янги моделларини юзни таниш функцияси билан таъминлай бошлади. HMD компанияси ҳам бу оқимдан четда қолишни истамай, жавоб юришини амалга оширди. Ҳадемай Nokia 8 Sirocco, Nokia 8, Nokia 7 Plus ва Nokia 6.1 смартфонлари ҳам ўз эгаларининг юзини таний оладиган бўлишади.

ЎҚИНГ: Nokia X6 халқаро бозор сари ҳозирланмоқда

Компания вакилларининг айтишича, юз сканеридан яқин ойларда дастурий таъминот янгилангандан кейин фойдаланиш мумкин бўлади. Аппаратларда бирорта махсус сенсор йўқлиги боис, смартфонни  блокдан ечиш учун олд камера тизими ишга тушади. Бундай усул унчалик ишончли ҳисобланмайди, албатта, қолаверса, бундан кейин ҳам бармоқ излари сканеридан фойдаланишни давом эттиришга ҳеч ким ҳалақит бермайди. Кўриниб турибдики, 2017 йилда чиққан қурилмалар арзон чипсетлари ёки оддий моделли камералари боис рўйхатга киритилмаган.

ЎҚИНГ: NOKIA 10 – қўш камерали ажойиб ромсиз флагман

Нима бўлганда ҳам, буларнинг барчаси ҳозирча гап-сўзлар, апдейтнинг чиқиш муддати ҳақида эса,   Nokia Mobile’нинг расмий  Twitter-аккаунтида ҳеч нарса дейилмаган.  

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!