Nokia 8.1 Plus – компаниянинг илк «тешик» экранли смартфони видео ва суратларда

  •   DiMaX
  •  1296
  •  10.01.2019 11:21

Nokia 8.1 Plus – компаниянинг илк «тешик» экранли смартфони видео ва суратларда

Шу кунгача бир қатор смартфонсозлар олд камераси дисплей «тирқиш»ига жойланган смартфонлар тақдим этишди. Таниқли инсайдер OnLeaks фикрича, ушбу трендга Nokia ҳам қўшиляпти.

ЎҚИНГ: 5G’да ишловчи iPhone экранида селфи-камера «тирқиш»и ҳам бўлади!

Инчайдер аллақачон мазкур қурилманинг рендер суратлари ва видеосини ҳам тайёрлаб тарқатган. Унга кўра, Nokia 8.1 Plus номли ушбу смартфон диагоналига 6,22 дюймлик ромсиз экран билан таъминланади. Тасвир аниқлиги FullHD+ форматида бўлган дисплейда селфи-камера учун «тешик» очилади.

Смартфоннинг корпуси ўлчамлари 156,9х76,2х7,9 миллиметрни ташкил этади. Унда қулоқчинлар учун анъанавий 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳам мавжуд. Орқа панелда тикка жойлашган қўшалоқ камера ҳамда бармоқ изи сканерига кўзимиз тушади.

Мана, Nokia 8.1 Plus смартфонининг уч ўлчамли рендерини қуйидаги лавҳада томоша қилинг:

Мазкур смартфон Android One дастури доирасида тақдим этилади, аммо намойиш санаси ҳозирча номаълум. OnLeaks унинг энг сўнгги – Android 9.0 Pie операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлашини айтмоқда.

ЎҚИНГ: Яна битта арзон Nokia смартфони тайёр: жуфт камера, Android 9 ва NFC чипли!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!