Nokia 8.2 – қадрдон бренднинг илк 5G-смартфони: нархи ва хусусиятлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  3848
  •  11.10.2019 10:49

Nokia 8.2 – қадрдон бренднинг илк 5G-смартфони: нархи ва хусусиятлари билан танишинг!

HMD Global компанияси олд камераси корпуснинг юқори қиррасидан чиқадиган смартфон тайёрлаётгани ҳақида ёздаёқ хабарлар тарқалганди. Энди эса инсайдерлар Nokia 8.2 русумли ушбу қурилманинг бошқа хусусиятларини ҳам маълум қилишди.

ЎҚИНГ: Nokia’нинг тугмачали Android-телефонини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Инсайдерлар тақдим этган Nokia 8.2 эскизига кўра, смартфоннинг олд панелида селфи-камера учун кемтик ёки тирқиш ҳам, бошқа датчиклар ва сўзлашув динамиги ҳам бўлмайди.

Яна битта маълумот – Nokia 8.2 модели Snapdragon 700-туркумдаги процессор базасида ишлайди. Қолаверса, ушбу смартфоннинг бош камераси тўртта датчикни ўз ичига олади. Ва ниҳоят, бу – бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи илк Nokia смартфони бўлади.

Булардан ташқари, Nokia 8.2 олд камераси 32 мегапикселлик бўлиши айтилмоқда. Смартфон 8 гигабайтлик тезкор ва 256 гигабайтлик ички хотирага эга бўлиб, қадоқданоқ Android 10 операцион тизим талқини билан таъминланади.

Ушбу қурилма ноябрнинг ўрталари ёки декабрнинг бошида тақдим этилиб, 399 евро нархида сотувга чиқарилиши кутилаётир. Ҳозиргача глобал бозорга чиқарилган айрим Nokia телефонларини эса аллақачон атиги 299 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: 299 000 сўмдан бошланган Nokia, Xiaomi, Philips ва Samsung тугмачали телефонларини Terashop.uz’дан олинг! (2019 йил 4 октябрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!