Nokia 8'нинг нархи, тақдимот куни маълум бўлди

Nokia 8'нинг нархи, тақдимот куни маълум бўлди

HMD Global компанияси ўзининг навбатдаги матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилишни бошлади. Бу тадбирда компания Nokia 8 флагманини тақдим қилишни режалаштирган. Янги смартфон намойиши 16 август куни Лондонда бўлиб ўтади. Инсайдерларнинг "хизмати" билан ўқувчиларимизга янги мобил алоқа воситасининг рендер-суратларини ҳам намойиш қилиб келмоқдамиз. Шунингдек, Nokia 8 нархи билан боғлиқ навбатдаги маълумот ҳам интернет тармоғида эълон қилинди.

Руминиянинг  Vodafone Romania мобил алоқа оператори бир оз шошқалоқлик қилиб, ўзининг сайтида Nokia 8'нинг нарх-навосини аввалдан маълум қилиб қўйди. Натижада, биз энди гаджетнинг Европада қанчадан сотилишини деярли билиб олдик.

Демак, тарқалган маълумотга кўра, Руминия смартфон нарх-навосида Ғарбий Европа қоидаларига амал қилишини инобатга олсак, Nokia 8 Европа смартфон бозорида 517,42 евродан сотилади.

Nokia 8'га хос жиҳатлар: 5,3 дюймли QHD (2560х1440 пикселли) экран, 4/6 Гб "оперативка", 64/128 Гб доимий хотира, Snapdragon 835 платформаси, 12 мегапикселли олд камера, Carl Zeiss линзаларига эга 13 мегапикселли қўш объективли бош камера, Android 7.1.1 Nougat дастурий таъминот тизими.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!