Nokia 9 PureView флагманининг беш модулли камераси мисли кўрилмаган функцияларга бой!

  •   DiMaX
  •  614
  •  03.10.2018 12:49

Nokia 9 PureView флагманининг беш модулли камераси мисли кўрилмаган функцияларга бой!

Жорий йилнинг август ойи охирида маълум бўлишича, HMD Global компанияси PureView брендини Microsoft’дан харид қилиб олган. Бир замонлар ушбу ном остида Nokia камерофонлари чиққан.

ЎҚИНГ: Nokia яна бир афсонавий брендни «тирилтирмоқчи»

Машҳур инсайдер Роланд Куандт (Roland Quandt) таъкидлашича, мазкур компаниянинг беш модулли бош камерага эга флагман смартфони расман Nokia 9 Pureview деб номланади. MWC 2019 кўргазмасида тақдим этилиши кутилаётган мазкур қурилма ҳақида кўплаб маълумотлар эълон қилганмиз.

Янги хабарларга қараганда, янги Nokia смартфонларининг камералари махсус дастурий таъминот туфайли бир қатор илғор функцияларга эга бўлади. Улардан айримларининг фақат номи маълум ва аввал умуман бирор смартфонсоз томонидан қўлланмаган.

Жумладан, илованинг чиқиш кодида Twice Shot функцияси ҳақида эслатма бор, унинг нима экани ҳозирча номаълум. Тахминларга кўра, унда камера бирданига иккита сурат олади ва якуний тасвир уларнинг энг яхши чиққан қисмларини бирлаштиришдан яратилади.

Refocus функцияси эса аллақачон олинган фотосуратда фокус нуқтасини ўзгартиришга имкон беради. Шунингдек, Retake (такрорий суратга олиш) деб номланувчи янги функция ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ.

Булардан ташқари, энди Nokia смартфонларида ҳам iPhone’лардаги сингари Portrait Lightening режими пайдо бўлади. HDR+ режими, икки карралик зум – Dual Сamera Zoom кабилар ҳам уларга янги имкониятлар бахш этади.

Юқоридагиларнинг барчаси илк бора Nokia 9 Pureview флагманида қўлланилиши кутилаётир. Бу борада янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Samsung ҳали эълон қилинмаган Nokia 9 флагманини Galaxy смартфонига алмаштириб бермоқчи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.