Nokia 9 тақдимоти олдидан компаниянинг флагмани бутун дунёда арзонлашмоқда

  •   DiMaX
  •  1115
  •  23.10.2018 11:17

Nokia 9 тақдимоти олдидан компаниянинг флагмани бутун дунёда арзонлашмоқда

HMD Global компанияси нақ бир йилдан бери кутилаётган флагманини яқин орада тақдим этиши мумкин. Айни дамда энг кўп модулли асосий камерага эга смартфон Samsung Galaxy A9 бўлса, Nokia 9 (янги маълумотларга кўра – Nokia 9 PureView) модели ундан ҳам ошиб тушади.

ЎҚИНГ: Nokia 9 PureView флагманининг беш модулли камераси мисли кўрилмаган функцияларга бой!

Nokia 9 намойиши арафасида HMD Global бутун дунё бўйлаб мазкур бренд остидаги жорий флагмани – Nokia 8 Sirocco смартфонининг нархини туширмоқда. Жумладан, Европада ушбу флагман дастлаб 630-650 евро нархида сотувга чиққан бўлса, айни дамда уни 530 еврога олиш мумкин. Буюк Британияда унинг нархи 450 фунт стерлинггача, Ҳиндистонда эса 500 долларгача пастлади.

Лекин шуниси ҳам борки, агарда техник параметрларини ҳисобга олсак, Nokia 8 Sirocco ҳатто шу нархида ҳам харидорларни қизиқтириши қийин. Энди компаниянинг Nokia 9 флагмани камида камераси билан жаҳон аҳлининг эътиборини тортиши аниқ.

Шунингдек, компаниянинг Nokia X7 модели яқин орада жаҳон бозорига Nokia 8.1 номи остида чиқиши ҳам маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Энг янги – Nokia 8.1 смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!