Nokia Android`да ишлайдиган 18 дюймли планшет тақдим этиши мумкин

Nokia Android`да ишлайдиган 18 дюймли планшет тақдим этиши мумкин

Hi-Tech.Mail.Ru нашрининг маълум қилишича, GFXBench бенчмаркида  Nokia бренди остида Android платформасида ишлайдиган йирик планшет пайдо бўлган.

Планшет 18,4 дюймли 2К (2560х1440) аниқлигидаги дисплей, 8 ядроли процессор (созланган Adreno 540 график чипи билан) билан жиҳозланади. Ҳатто процессор Snapdragon 835 типида бўлиши тахмин қилинмоқда. Оператив хотира ҳажми 4 ГБ, доимий хотира эса 64 ГБни ташкил қилади.

Ҳозирча қурилма ҳақидаги бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган. У катта эҳтимол билан февраль ойида ўтказилган MWC 2017 кўргазмасида намойиш этилиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!