Nokia арзон нархли афсонавий «раскладушка»сини янги қиёфада чиқарди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  10861
  •  20.11.2019 14:02

Nokia арзон нархли афсонавий «раскладушка»сини янги қиёфада чиқарди! (+видео)

HMD Global компанияси Nokia брендини «қайта тирилтириб», бир қатор смартфонлар ва тугмачали телефонлар ҳам тақдим этди. Жорий йилнинг сентябрида Берлин шаҳрида бўлиб ўтган IFA 2019 кўргазмасида у илк бор қатнашган эди.

ЎҚИНГ: IFA2019 кўргазмасида Nokia нақ олтита моделини намойиш қилади!

Афсонавий телефонсоз ушбу тадбирда тақдим этилган моделлардан бири Nokia 2720 Flip русумли «раскладушка» бўлиб, 4G LTE тармоғини қўллаб-қувватлаши ҳамда «ақлли» овозли ёрдамчиси билан кўпчиликка маъқул келган.

Nokia 2720 Flip тугмачали смартфонининг ташқи томонида ўлчами 1,3 дюймлик, тасвир аниқлиги 240 х 240 пикселлик экран мавжуд. Ички тарафида бўлса диагоналига 2,8 дюймлик QVGA-дисплей ҳам бор. гаджетнинг тезкор ва доимий хотира ҳажмлари тегишлича 512 мегабайт ҳамда 4 гигабайтга тенг. Snapdragon 205 процессори базасида ишловчи бу телефон 2 мегапикселлик олд камера билан жиҳозланган.

Телефоннинг 1500 мА/соатлик аккумулятори сўзлашув режимида 6,6 соатга, кутиш режимида эса нақ 28 кунгача етади. KaiOS операцион тизими бошқаруви остида ишловчи бу девайсга қадоқданоқ WhatsApp ҳамда Facebook иловалари ҳам ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Nokia бирданига иккита тугмачали телефон намойиш қилди (+видеолар)

Nokia 2720 Flip харидорларга дастлаб қора ва кул ранг корпусли вариантларда таклиф этилаётган эди. Энди эса HMD Global унинг ўзгача – қизил корпусли кўринишда ҳам чиқарди.

Nokia 2720 Flip ҳозирда айрим мамлакатларда 89 евро нархида сотилмоқда. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса мазкур бренднинг турли русумлардаги тугмачали телефонларини атиги 340 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Nokia 8.2 – қадрдон бренднинг илк 5G-смартфони: нархи ва хусусиятлари билан танишинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!