Nokia билмасдан янги – «мегадисплей»ли смартфонини кўрсатиб мақтанди (+расмий видео)

  •   DiMaX
  •  997
  •  08.10.2018 15:12

Nokia билмасдан янги – «мегадисплей»ли смартфонини кўрсатиб мақтанди (+расмий видео)

HMD Global компанияси шу кунларда Nokia бренди остида яна битта смартфон тақдим этмоқчи. Унинг реклама ролигини компаниянинг Ҳиндистон бўлинмаси билмасдан эълон қилиб юборди.

ЎҚИНГ: Ноябрнинг охиригача бешта Nokia смартфони Android 9 Pie’гача янгиланади

Афтидан, компания ходимлари сал шошма-шошарликка йўл қўйишган. Чунки Twitter ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган тизер видеоролигини тезда ўчириб ташлашган. Шунга қарамасдан, чаққон юзерлар уни кўчириб олишга улгуришган.

Мазкур видеолавҳада ғира-шира қилиб смартфон ташқи контурлари тасвири ва охирида «Яқинда мегадисплей пайдо бўлади» ёзуви кўрсатилган.

Кузатувчилар фикрича, бу ерда Nokia 7.1 Plus смартфонига ишора қилинмоқда. У жорий йилнинг февралида тақдим этилган Nokia 7 Plus моделининг давомчиси бўлади.

ЎҚИНГ: Nokia 6.1, Nokia 7 Plus ва флагман Nokia’лар юзни таниш функциясига эга бўлади