Nokia брендининг Android’сиз флагманлари: 6000 мАс батарея ва 200 МПлик камера!

  •   DiMaX
  •  1430
  •  30.06.2021 16:36

Nokia брендининг Android’сиз флагманлари: 6000 мАс батарея ва 200 МПлик камера!

Тайвань оммавий ахборот воситаларининг ёзишларича, HMD Global компанияси илғор Nokia X60 Series смартфонлари устида ишламоқда. Уларнинг асосий ўзига хослиги – Android ўрнига HarmonyOS операцион тизими бошқаруви остида ишлашидир.

ЎҚИНГ: Камида учта смартфонсоз Android’дан кечиб, 2 июнда чиқаётган HarmonyOS тизимига ўтади!

Манбаларга кўра, ушбу туркумга иккита – Nokia X60 ҳамда Nokia X60 Pro моделлари киради ва ҳар иккаласи шу йилиёқ тақдим этилади. Huawei компаниясининг операцион тизимидан ташқари, улар яна бир қатор флагманча хусусиятлари билан мақтана олади.

Nokia брендининг ушбу смартфонлари, жумладан, бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Четлари қайрилма дисплейлари эса уларга замонавий кўркамлик бахш этади.

Аксарият флагманлардан фарқли равишда, HMD Global бу моделларида анча сиғимдор – 6000 мА/соатлик аккумулятор қўлламоқчи. Шунингдек, Nokia X60 ҳамда Nokia X60 Pro гаджетларининг кўп модулли камераларида асосий сенсор нақ 200 мегапикселлик аниқликка эга, дейишмоқда.

ЎҚИНГ: Android’нинг кераги йўқ: Xiaomi смартфони HarmonyOS асосидаги MIUI билан ишлаяпти! («жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!