Nokia бу йилги энг арзон смартфонларини тақдим этди: иккаласиям Android 11 тизимли! (+видео)

  •   DiMaX
  •  565
  •  09.04.2021 13:43

Nokia бу йилги энг арзон смартфонларини тақдим этди: иккаласиям Android 11 тизимли! (+видео)

HMD Global компанияси кеча – 8 апрель куни бир нечта русумдаги янги смартфонларини тақдим этди. Улар орасида энг арзонлари эса Nokia C10 ҳамда Nokia C20 моделлари бўлди.

ЎҚИНГ: Nokia қуввати 2 кунга етувчи арзон смартфон намойиш қилди

Ушбу гаджетлар бу ишлаб чиқарувчининг 2021 йилдаги энг арзон смартфонлари бўлди: Европа бозорида Nokia C10 модели 75 евро, Nokia C20 эса 89 евро нархида сотилади. Нархига яраша, уларнинг техник хусусиятлари ҳам паст бўлиб, шунақа телефонларга мосланган – Android 11 Go Edition операцион тизим талқинига эга.

Nokia C10

Ҳар иккала смартфоннинг ҳам олд ва орқа камералари бир хилда – 5 мегапикселлик якка датчик ва фоточақноқларга эга. Уларнинг дизайни ҳам бир хил: бош камера ва чақноғи доирасимон блокка жойланган, селфи сенсори дисплей кемтигига, чақноғи эса экран тепасига ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Nokia G10 – афсонавий бренднинг биринчи ўйинбоп смартфони!

Мазкур қурилмаларнинг иккалови ҳам диагоналига 6,5 дюймлик, тасвир аниқлиги HD+ форматли (1600х720 пикселлик) экран билан жиҳозланган. Nokia C10 моделида дисплей юзасига Panda Glass ҳимоя шишаси ётқизилган.

Nokia C20

Nokia C10 ҳамда Nokia C20 моделлари бир хилда 3000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланган. Уларда Wi-Fi (802.11 11 b/g/n), Bluetooth 4.2, GPS ҳамда ГЛОНАСС интерфейслари, micro-USB порти, 3,5 мм.лик аудиотирқиш ҳамда FM-радио мавжуд.

ЎҚИНГ: Бировнинг устидан кулмагин зинҳор... Ёхуд, аудиотирқиш машмашаси

Фарқларига келадиган бўлсак, Nokia C10 модели тўрт ядроли Unisoc SC7331e процессорига таянади ва 3G стандартигача бўлган алоқа технологияларини қўллаб-қувватлайди. Nokia C20 эса Unisoc SC9863A чипсети базасида тайёрланган ва тўртинчи авлод – 4G VoLTE уяли алоқа стандартига ҳам эга.

Қуйидаги видеода уларнинг ўзаро фарқ қилувчи барча жиҳатлари кўрсатилган:

Nokia C20 модели шу апрель ойиданоқ сотувга чиқарилади, Nokia C10 очиқ савдолари эса июндагина бошланади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк 5G тижорий тармоғи ишга тушди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!