Nokia D1C ҳақида Antutu’да қўшимча тафсилотлар пайдо бўлди

Nokia D1C ҳақида Antutu’да қўшимча тафсилотлар пайдо бўлди

Аввалроқ сайтимизда Nokia’нинг янги Android смартфони – Nokia D1C ҳақида Geekbench ресурсида тарқатилган техник параметрларни ёритган эдик. Куни кеча ушбу смартфон тўғрисида машҳур Antutu бенчмаркида қўшимча тафсилотлар ошкор этилди.

Бенчмаркдаги ахборотга кўра, янги модель саккиз ядроли Snapdragon 430 процессори,  3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлади. У Android 7.0 Nougat версиясида ишлайди.

5P3RtD2GN0Hz1PPz2LRy6hsRQmNDfsU4

Шунингдек, Nokia D1C камераларига доир маълумотлар ҳам пайдо бўлди. Унга 13 МПли асосий ва 8 МПли олд камера ўрнатилади.

Ҳозирча моделнинг тақдимот санаси тўғрисида ҳеч қандай янгилик мавжуд эмас. Аммо модель турли бенчмаркларда фаол кўринаётганини ҳисобга олсак, тақдимот кунига унчалик узоқ қолмаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.