Nokia’дан иккита номаълум смартфон

  •   Saroy
  •  878
  •  06.07.2018 12:23

Nokia’дан иккита номаълум смартфон

HMD Global компанияси яқинда Nokia 2.1, Nokia 3.1 ва Nokia 5.1 смартфонларини намойиш қилди ва яна бир глобал версия – Nokia X6’ ни тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Энди эса компаниянинг яна бир нечта қурилмалари ҳақида турли миш-мишлар урчимоқда. 

ЎҚИНГ:Nokia смартфонлари тўлиқ янгиланади

Гап шундаки, яқинда компаниянинг иккита смартфони Eurasian Economic Commission (ECC) да сертификациядан ўтди. Иккала модель  ҳам 4 июль куни бюронинг маълумотлар базасига киритилган. Ҳужжатда қайд этилишича, янги қурилмалар TA-1087 ва TA-1119 камералари билан таъминланган. Афсуски, қурилмаларнинг муҳим жиҳатлари, тақдимот санаси ва нима деб аталиши ҳақида ҳеч қандай янгилик йўқ.

Фақат уларнинг биттаси  Nokia 9 бўлиши мумкинлиги ҳақида фаразлар бор, чунки бу ҳақда яқинда инсайдер Роланд Куант (Roland Quandt) ёзганди. Девайс  Snapdragon 845 процессори, ромсиз OLED-дисплейи ва экран остида бармоқ излари сканери билан таъминланади.

ЎҚИНГ:Nokia X6 – илк партия ўн сонияда сотилиб кетди