Nokia’ дан ўзига хос совға: мақбул нархда

  •   Saroy
  •  1892
  •  05.06.2018 14:09

Nokia’ дан ўзига хос совға: мақбул нархда

Финландиянинг HMD Global компанияси мана бир ярим йилдирки, Nokia бренди остида бозорга смартфон чиқариб келади. @rquandt инсайдеридан маълум қилинишича,  мазкур компания яқин кунларда ҳамма учун мақбул нархда янги смартфон чиқаради. Янги қурилма  энг илғор оптика ва кўплаб бошқа имкониятлар билан бойитилган, лекин шунга қарамай арзон нархда таклиф этилади, чунки унинг асоси  флагман чип эмас, балки Snapdragon 710 бўлади. Мобиль қурилма ҳозир ишлаб чиқариш жараёнида ва ўзининг Phoenix  код номини ҳам олишга улгурди.

ЎҚИНГ: Nokia компанияси Digital Health бўлимини сотиб юборди

Сир эмаски, ҳозирда одамлар флагман смартфонларни сотиб олишга мажбур бўлмоқда, бунга сабаб уларнинг энг юқори ҳисоблаш қувватида эмас, балки бундай телефонларга бошқа компонентлар, жумладан камералар ўрнатилганлигидир. Номи ҳозирча ошкор этилмаётган янги қурилма одатларни ўзгартирди. Фойдаланувчиларни тушунса бўлади, улар ҳар доим янги технологияларни исташади, бироқ ортиқча тўловларсиз, албатта.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Nokia 3 (2018) орқа панелини илк «жонли» суратда кўрамиз

Мобиль қурилманинг асосини 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 710 процессори ташкил этади. Аппаратнинг яна бир ютуғи, иккита асосий камерасидир, тезкор хотира 6 ГБ, ички хотира  64/128 ГБ бўлади. Бундан ташқари, доимий флеш-хотира, USB Type-C, одатдагидек, қулоқчин учун  3,5 мм ли аудиоажратгич,  256 ГБ’гача бўлган microSD хотира картаси учун слот, бир вақтнинг ўзида иккита SIM-карта, Bluetooth 5.0 LE, Wi-Fi 802.11ac (2,4 ГГц + 5 ГГц), A-GPS, 4G VoLTE, ҳамда NFC модуллари, буларнинг барчаси ушбу қиммат бўлмаган қурилманинг устун томонлари ҳисобланади. Охирги модуль орқали фойдаланувчи телефондан дўконлардаги харидлари учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

ЎҚИНГ: Nokia компанияси Digital Health бўлимини сотиб юборди

Яна бир муҳи томони, Nokia ўзининг ушбу барча учун мақбул  нархдаги телефонини Хитой бозори учун эмас, балки айнан, халқаро бозор учун чиқаришни мўлжаллаяпти. Бу, телефон Android One модел қаторининг бир қисмига айланади, деганидир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.