Nokia’дан янги флагман: нархи 1000 доллар ва камераси ҳам аломат

  •   Saroy
  •  1768
  •  25.07.2018 18:55

Nokia’дан янги флагман: нархи 1000 доллар ва камераси ҳам аломат

Айни дамда Nokia 8 ва Nokia 8 Sirocco смартфонлари  HMD Global компаниясининг ягона флагман қурилмалари ҳисобланади ва шу билан бирга, бошқа рақобатчилардан фарқли равишда арзон нархда савдога чиқарилади. Янги хабарларга қараганда, Nokia’нинг навбатдаги флагмани 1000 доллар атрофида туради, аммо шунга яраша устунликлари ҳам мавжуд. Зеро, ушбу пулга юқори техник модулли фотокамера таклиф қилинмоқда.

ЎҚИНГ:HMD Nokia X5 (5.1 Plus) тақдимоти нега бекор бўлди?Nokia’нинг ушбу флагмани қандай аталади,  бу ҳақда компаниядагилар ҳозирча сукут сақламоқда. Фақат қурилманинг вариантлари маълум: «Nokia 9», «Nokia 10» ёки ҳатто «Nokia A1 Plus». У бармоқ излари сканери ўрнатилган ромсиз экранга эга бўлади. Чип эса Snapdragon 845 бўлиб, LG Display  ишлаб чиқарган OLED-экран билан таъминланган. Финландиянинг фирмаси Nokia A1 Plus устидан шу йилнинг февралидан буён иш олиб боради, шу боис йилнинг учинчи чорагида тақдим қилиши мумкин.

Яна бир хабарда Nokia A1 Plus анонси IFA 2018 кўргазмасида уюштирилиш мумкин. дейилади. Бошқа томондан олиб қараганда, Nokia 8 2017 йил октябрда намойиш қилинган эди. Шу боис финлар ўзининг янги флагманини ҳам шу йилнинг октябрида намойиш қилиши мумкин, деган фикрлар тарқалган.

ЎҚИНГ:Азим Аҳмадхўжаев: «Ўзбекистонга ахборот технологиялари соҳасида ярим миллиондан ортиқ мутахассис керак»

 

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!