Nokia диагонали 75 дюймгача бўлган еттита моделда Smart TV тақдим этди

  •   DiMaX
  •  320
  •  27.11.2020 14:03

Nokia диагонали 75 дюймгача бўлган еттита моделда Smart TV тақдим этди

Кўпроқ смартфонлари билан танилган Nokia бренди остида телевизорлар ҳам чиқарилаётганидан хабарингиз бор. Лекин уларни телефонсоз HMD Global эмас, балки Flipkart компанияси ишлаб чиқаради.

ЎҚИНГ: Nokia иккита афсонавий телефонини 4G-версияда тақдим этди (+видеолар)

Европада ушбу бренднинг бирйўла еттита русумдаги, экрани диагоналига 32 дан то 75 дюймгача бўлган, Smart TV функцияли телевизорлари тақдим этилди. Уларнинг ўзига хосликлари – чет устқурмаларсиз Android TV версияси, ҳажмли овоз янгратиш технологиясини қўллаб-қувватлаши, ичдан ёритилувчи бошқарув пульти ҳамда кенг кўламдаги интерфейслардир.

Янги чиққан Nokia Smart TV’ларнинг барчаси тўрт ядроли ARM CA55 процессори базасига қурилган ва Mali 470 MP3 график тезлатгичи қўлланган. Телевизорларнинг тезкор хотиралари 1,5 ГБ, ички хотиралари эса 8 ГБ ҳажмга эга; фақат 32 дюймлик версияда 1 гигабайтлик «оперативка» қўлланган. Уларнинг барчаси Android TV 9.0 операцион тизим талқинида ишлайди.

ЎҚИНГ: 4K-телевизорлар савдосида юксалиш: бозорнинг ярмини иккитагина компания банд этди!

Ушбу моделлар тизимининг яна бир ўзига хослиги – бошқарув пультида ичдан ёритиш қўлланганидир.

Nokia Smart TV’лар симсиз алоқа модулларидан Wi-Fi 802.11ac ҳамда Bluetooth 4.2 билан таъминланган. Уларнинг корпусларида тўрттадан HDMI порти (биттаси ARC’ни қўллаб-қувватлайди), иккитадан USB 2.0 Type-A ҳамда биттадан Ethernet портлари мавжуд. Телевизорларнинг акустикаси учун мощностью қуввати 12 Вт (32"), 20 Вт (43", 50", 55", 58") ва 24 Вт (65", 75") бўлган динамиклар масъул бўлиб, барчаси Dolby Digital Plus ҳамда DTS Sound технологияларига эга.

ЎҚИНГ: TCL ўрама экранли антиқа телевизорини намойиш қилди! («жонли» видео)

Бу телевизорлар Европада яқин орада сотувга чиқади, уларнинг нархлари дисплей диагоналига кўра қуйидагича:

Nokia Smart TV 32" — €399,90

Nokia Smart TV 43" — €549,90

Nokia Smart TV 50" — €599,90

Nokia Smart TV 55" — €699,90

Nokia Smart TV 58" — €799,90

Nokia Smart TV 65" — €899,90

Nokia Smart TV 75" — €1399,90

ЎҚИНГ: Nokia иккита смарт-телевизор тақдим этяпти: биттаси энг арзони бўлади