Nokia энг арзон қўш камерали смартфонини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  2083
  •  11.10.2018 15:08

Nokia энг арзон қўш камерали смартфонини тақдим этди

HMD Global компанияси бугун Ҳиндистонда Nokia 3.1 Plus смартфонини расман намойиш қилди. Бу – мазкур бренднинг жуфт камерали энг ҳамёнбоп моделидир.

ЎҚИНГ: Nokia’нинг энг арзон илғор смартфони сотувга чиқяпти

Nokia 3.1 Plus смартфони томонлари ўзаро 18:9 нисбатдаги, ўлчами диагоналига 5,99 дюймлик IPS-дисплейга эга. Унинг тасвир сифати HD+ форматида, яъни 1440х720 пикселли.

Унга нисбатан арзон, аммо саккиз ядроли MediaTek P22 процессори ўрнатилган. 12 нанометрлик технологик жараёнга асосланган ушбу чип, масалан, Xiaomi Redmi 6 моделида ҳам қўлланади.

Nokia 3.1 Plus хотира ҳажмига кўра икки хил: 2/16 ҳамда 3/32 гигабайтлик вариантларда чиқарилади, яна microSD-картани ҳам қабул қилади. Смартфоннинг асосий камераси 13 ва 5 мегапикселли иккита сенсорни ўз ичига олади, селфилар учун эса экран тепасига 8 мегапикселли олд камера қўндирилган. Мазкур камераларнинг иккаласи ҳам орқа фонни хиралаштириб портрет режимида суратга олиш қобилиятига эга. Корпусининг орқа панелида, объективлари тикка жойлашган камера остида бармоқ изи сканери ҳам мавжуд.

Android 9 Pie операцион тизими бошқаруви остида ишловчи ушбу қурилма Android One дастури доирасига киради. Nokia 3.1 Plus қулоқчин учун 3.5 миллиметрлик тирқиш ҳамда анъанавий micro USB порти билан таъминланган. Унинг «қувват тоши» – 3500 мА/соатлик батарея ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Кейинги ҳафтадаёқ Nokia X туркумида яна битта янги смартфон чиқяпти!

Nokia 3.1 Plus смартфони 19 октябрдан Ҳиндистонда, мовий, кул ранг ва оқ тусли корпусларда сотувга чиқарилади. Унинг тезкор ва доимий хотираси 3/32 гигабайт бўлган бошланғич талқини учун 11499 рупий нарх белгиланган. Бу эса тахминан 150 АҚШ долларига тўғри келади.

Дарвоқе, мазкур бренднинг афсонавий телефони янги талқинда қайта ишлаб чиқарилганидан хабарингиз бор. Terashop.uz интернет-дўконимизда шу Nokia 3310 (2017) моделини 462 000 сўмга сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’дан 999 000 сўмгача нархга қандай смартфонлар олиш мумкин?