Nokia флагмани ва бошқа смартфонлари яхшигина арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  2133
  •  22.07.2019 14:49

Nokia флагмани ва бошқа смартфонлари яхшигина арзонлашди!

HMD Global компанияси жорий йилнинг бошида Nokia 9 PureView фотофлагманини намойиш қилган эди. «Револьвер камерали» ушбу қурилма ўшанда айрим компанияларнинг флагман смартфонларидан арзонроқ – 700 еврога нархланганди.

ЎҚИНГ: Ана бўлмасам! Nokia 9 PureView’ни сақич қоғози билан бузиб киришди!

Шунга қарамасдан, ўшандаёқ кўпчилик кузатувчилар Nokia 9 PureView бу нархига арзимайди, деб ҳисоблашганди. Сабаблари ўринли: аввало, ушбу камерофон ўтган йилги – Snapdragon 845 процессорига асосланган. Қолаверса, бундан ҳам арзонга хитойлик смартфонсозларнинг флагманларини олиш мумкин. Булардан ташқари, унинг пентакамераси бозорда инқилоб ярата олмади – кўпчиликка унинг шунчаки кераги йўқ. Яна унинг тақдимотдан салгина аввал Geekbench’да шарманда бўлгани ҳам ишнинг белига тепди-ёв...

Компания ўшандаёқ Nokia 9 PureView моделини айрим мамлакатларда эълон қилинганидан ҳам арзон – 600-650 евродан сотувга чиқарганди. Энди эса, орадан ярим йил ўтиб, мазкур фотофлагман янада арзонлаштирилди. Жумладан, энди уни Германияда атиги 530 евро, Буюк Британияда эса 450 фунт стерлинг (атиги 500 евро) эвазига олиш мумкин.

Nokia 9 PureView флагманидан ташқари, мазкур бренд яна бир нечта русумлардаги смартфонлари нархларини ҳам пасайтирди. Масалан, Европа мамлакатларида энди Nokia 8.1 модели 310-315 евро, Nokia 7.1 смартфони 192 евро, Nokia 6.1 девайси эса 134 евро эвазига сотилмоқда.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли русумлардаги Nokia телефонларини атиги 239 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Nokia'нинг 2000 долларлик смартфонини томоша қиламиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!