Nokia иккинчи смарт-телевизорининг тақдимотини расман эълон қилди

  •   DiMaX
  •  320
  •  02.06.2020 16:57

Nokia иккинчи смарт-телевизорининг тақдимотини расман эълон қилди

Афсонавий бренд остидаги илк «ақлли» телевизор – Nokia Smart TV ўтган йилнинг охирроғида намойиш этилган эди. Таъкидлаш ўринлики, Nokia смартфонларини чиқараётган HMD Global компаниясининг бунга алоқаси йўқ.

ЎҚИНГ: Ёшларбоп ва арзон Redmi Smart TV X series телевизорлари намойиш қилинди

Шундай қилиб, Flipkart компанияси эълон қилган расмий тизерга кўра, иккинчи Nokia телевизори 4 июнь куни намойиш қилинади. Экран ўлчами диагоналига 43 дюймлик янги девайснинг ташқи кўриниши ўша 55 дюймлик вариантдан умуман фарқ қилмайди.

Янги смарт-телевизорда ҳам корпуснинг пастки қисмида JBL акустикаси жойлашади. LED-матрицанинг аниқлиги 4K форматида бўлади. Қурилма Android TV (Android 9 Pie) операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Хабарларга кўра, Nokia’нинг иккинчи телевизори Ҳиндистонда, тахминан 400–450 долларлик нархда сотилади. Унинг бошқа мамлакатлар бозорларига чиқиш-чиқмаслиги ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Sharp биринчи ўрама телевизорини «жонли» видеода кўрсатди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.