Nokia иккита смарт-телевизор тақдим этяпти: биттаси энг арзони бўлади

  •   DiMaX
  •  304
  •  05.10.2020 16:27

Nokia иккита смарт-телевизор тақдим этяпти: биттаси энг арзони бўлади

Афсонавий бренд остидаги илк «ақлли» телевизор – Nokia Smart TV ўтган йилнинг охирроғида намойиш этилган эди. Кейин – бу йилнинг июни бошида компания бу тур девайсларнинг иккинчисини, июлнинг сўнгида эса учинчисини тақдим этган.

ЎҚИНГ: Redmi атиги 120 доллардан бошланувчи икки хил ақлли телевизорини сота бошлади

Энди эса, расмий тизерга кўра, 6 октябрь куни Nokia брендли камида иккита ақлли телевизор намойиш этилмоқда. Булар – экранининг ўлчами диагоналига 32 ва 20 дюймлик гаджетлар бўлиши мумкин; зеро, яқинда худди шундай моделлар BIS сертификациясидан ўтган эди.

Nokia Smart TV туркумидаги олдинги телевизорлар JBL динамиклари қўлланган бўлса, янги моделларда Onkyo динамиклари қўлланиши кутилмоқда. Ушбу қурилмалар DTS тизимини ҳамда кенгайтирилган динамик диапазонни ҳам қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, улар Android 9.0 операцион тизими билан тақдим этилиши ҳамда Google Assistant овозли ёрдамчисини қўллаб-қувватлаши ҳам айтилмоқда.

Афтидан, 32 дюймлик Nokia Smart TV дисплейида тасвир аниқлиги Full HD форматида (1920х1080 пикселлик) бўлади. Нисбатан катта – 50 дюймлик телевизор бўлса 4К аниқлигида тасвир узата олади.

Инсайдерларга кўра, кутилаётган ақлли телевизорлардан биринчиси тахминан 300 долларга нархланиб, энг арзон Nokia телевизори бўлади. Иккинчи модели учун эса 500 доллар атрофида нарх белгиланади.

Таъкидлаш ўринлики, Nokia смартфонларини чиқараётган HMD Global компаниясининг бунга алоқаси йўқ – бу бренд остидаги телевизорларни Flipkart ишлаб чиқармоқда.

ЎҚИНГ: 4K-телевизорлар савдосида юксалиш: бозорнинг ярмини иккитагина компания банд этди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.