Nokia иккита смартфонининг тақдимот кунини айтди

  •   DiMaX
  •  535
  •  15.03.2021 15:06

Nokia иккита смартфонининг тақдимот кунини айтди

HMD Global компанияси Nokia брендининг янги маҳсулотлари намойиш қилинадиган тадбирини эълон қилди. Унда айнан қайси моделлар тақдим этилиши расман айтилмаган эса-да, инсайдерлар аллақачон бу ҳақда маълумот чиқариб бўлишган.

ЎҚИНГ: Қуввати 27 кунга етувчи Nokia 6300 4G сотувга чиқди: WhatsApp, Facebook, YouTube ва Google Assistant ўзида бор!

Реклама постерида 8 апрель санасини «сақлаб қўйиш» таклиф этилган ва аниқ соати – Гринвич (GMT) вақтига кўра 15:00 кўрсатилган. Шунга қараганда, бу – онлайн форматда ўтказиладиган тақдимот таклифномасидир.

Инсайдерларга кўра, унта кўрсатиладиган смартфонлардан бири Nokia 6.3 (ёки Nokia 6.4) деб номланади. Унинг томчисимон тирқишли экрани диагоналига 6,45 дюймлик ўлчамга эга. Қурилманинг камераси тўртталик, дактилоскопи эса корпуснинг ён қиррасига жойланган бўлади.

ЎҚИНГ: Nokia қуввати 2 кунга етувчи арзон смартфон намойиш қилди

8 апрелда намойиш қилинадиган иккинчи телефон эса Nokia 7.3 (ёхуд Nokia 7.4) модели бўлиб, Snapdragon 690 процессори базасига қурилган. Унинг дисплейи 6,5 дюймлик ўлчамга ва FullHD+ форматига эга. Девайснинг 4000 мА/соатлик аккумулятори 18 ваттлик тезкор қувватлана олади. Смартфоннинг селф сенсори 24 мегапикселлик, бош камерасидаги асосий модули эса 48 мегапикселлик эканлигини айтишмоқда.

Бу иккаласидан ташқари, бренднинг Nokia G10 русумли илк ўйинбоп смартфони ҳам тайёр, аммо унинг кенг оммага қачон кўрсатилиши ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Ўйин смартфонларининг келажаги порлоқми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.