Nokia йил охиригача 4 та Android қурилмани тақдим этади

Nokia йил охиригача 4 та Android қурилмани тақдим этади

Аввалроқ хабар берганимиздек, Nokia бренди Android базасида ишлайдиган қурилмаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, яна жаҳон бозорига қайтиш ниятида.

Nokia расмийларидан бўлган Майк Ван компания бир нечта Android қурилмаларни тайёрлатгани ҳақида хабар бериб, йил охиригача 3-4 та янги девайслар намойиш қилинишини тасдиқлаган. Буларнинг бир қисми смартфон ва бир қисми планшетлар бўлиши мумкин.

Nokia гаджетлари Apple қурилмаларини тайёрлайдиган Хитойнинг Foxconn компанияси томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Ҳозиргача мавжуд маълумотларга қараганда, Nokia 5.2 ва 5.5 дюймли смартфонларни тайёрламоқда. Шунингдек, 7.9 ва 9.7 дюймга эга бўлган планшетлар ҳам намойиш этилиши мумкин.

Қурилмаларнинг аппарат қисми ҳақида бирор тахмин билдиришга ҳали эрта.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!