Nokia’нинг энг кучли смартфони

  •   Saroy
  •  1284
  •  28.06.2018 12:32

Nokia’нинг энг кучли смартфони

Тармоқларда HMD Global компаниясининг янги Nokia смартфони чиқарилаётгани ҳақда батафсил маълумот пайдо бўлди. Шуниси аниқки, бу қурилма компаниянинг энг қиммат флагмани бўлади. Германияда фаолият кўрсатаётган WinFuture нашрининг муҳаррири Роланд Квандт (Roland Quandt‏), янги қурилмани сотувга чиқариш билан боғлиқ тафсилотларни ўқувчилар билан баҳам кўрди.

ЎҚИНГ: Nokia 6.1, Nokia 7 Plus ва флагман Nokia’лар юзни таниш функциясига эга бўлади

Унда айтилишича, флагман  Qualcomm Snapdragon 845 процессорига таянади ва бармоқ излари сканери бор бўлган илк Nokia смартфони бўлади, сканер тўғридан-тўғри экранга ўрнатилган.

Смартфоннинг ички номи — Nokia A1 Plus. У  LG Display’нинг OLED-дисплейи билан таъминланган. Қурилмани йиғишда Тайвандаги ишлаб чиқариш  гиганти Foxconn’нинг шуъба корхонаси  FIH Mobile ҳамкорлик қилмоқда.

ЎҚИНГ: Nokia X6 халқаро бозор сари ҳозирланмоқда

Янги Nokia A1 Plus  смартфони 31 августдан 5 сентябргача Берлинда бўлиб ўтадиган  IFA 2018 кўргазмасида расман намойиш этилади.