Nokia’нинг номаълум флагмани «жонли» суратларда: ромсиз экран ва уч модулли камера!

  •   DiMaX
  •  924
  •  25.12.2018 13:25

Nokia’нинг номаълум флагмани «жонли» суратларда: ромсиз экран ва уч модулли камера!

Афсонавий бренд ихлосмандлари 2019 йил бошида беш модулли бош камерага эга Nokia 9 PureView флагманини тақдим этишини кутишмоқда. Аммо HMD Global ундан ташқари яна битта кучли модел тайёрлагани маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Nokia 8.1 ҳам тақдим этилди: Nokia X7’нинг худди ўзи, фақат NFC-чипли ва... нақ 60 фоизга қиммат!

Сирли янги Nokia смартфонининг «жонли» расмлари Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинди. Ушбу гаджет «тирқиш»сиз ва «кемтик»сиз дисплейга ҳамда учта объективли асосий камерага эга.

Хитойдаги инсайдерлардан тарқалган хабарларга қараганда, бу смартфон Snapdragon 845 процессори базасида ишлайди. Қизиғи шундаки, олд юзада селфи-камера умуман кўринмаяпти – балки у, худди Vivo NEX моделидаги каби, корпус ичидан чиқувчи блокка жойланар?

Номаълум Nokia смартфонининг шишадан ишланган орқа панелида эса тикка жойлашган уч сенсорли камера мавжуд. Яна бир жиҳати аҳамиятли – бу моделда камера остида ZEISS маркировкаси йўқ, фақат фоточақноқ ҳамда Nokia логотипи кўзга ташланади. Шунингдек, ҳеч қаерда бармоқ изи сканери ҳам кўринмайди – бу датчикни экранга жойлаган бўлишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Диққат, Terashop.uz’га Nokia X6 2018’нинг янги партияси келди, шу ва бошқа Nokia телефонлари нархлари билан танишинг! (2018 йил 5 декабрь)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.