Nokia’нинг тақдим этилмаган смартфони илк «жонли» суратда!

  •   DiMaX
  •  921
  •  17.02.2018 09:45

Nokia’нинг тақдим этилмаган смартфони илк «жонли» суратда!

MWC 2018 кўргазмасида HMD Global компанияси бир нечта қурилмасини намойиш этишни режалаштирган. Улар орасида ҳамёнбоп Nokia 1, флагман Nokia 9 ҳамда ўтган йилги смартфоннинг яхшиланган варианти – Nokia 7+ моделлари бор.

ЎҚИНГ: Энг арзон Nokia 1 ҳамда илк ромсиз Nokia 7+ суратлари ва жиҳатлари

Булардан Nokia 7+ модели диагонали 6 дюймли, томонлари 18:9 нисбатли ва Full HD+ форматли (2160x1080 пикселли) дисплейга эга бўлади. Корпуси металл ромли, орқа панели эса шишадан ишланган. Экраннинг тепа ва пастки қисмларида энсиз ромлар қолган, дактилоскопик сканерни эса орқа панелга – қўшалоқ камера модуллари остига ўрнатишган.

Кеча интернет кенгликларида мана шу смартфоннинг илк «жонли» расми тарқалди. Унда акс этган қурилма юқоридаги маълумотларни тасдиқлаб турибди. Мана, томоша қилинг-да:

Nokia 7+’нинг асосий камераси объективлари Carl Zeiss компанисининг оптикаси билан таъминланган. Улардан бош модул 12, ёрдамчи модул эса 13 мегапикселли. Афтидан, унда тасвирни оптик барқарорлаштириш ва икки карра зум функцияси бўлади.

Snapdragon 660 процессорида ишловчи бу смартфоннинг тезкор ҳамда ички хотираси тегишлича 4 ва 64 гигабайтни ташкил этади. У Android Oreo операцион тизим талқинида ишлайди.

ЎҚИНГ: Nokia 7 Plus: ўрта нархли, кучли смартфон!