Nokia қуввати 2 кунга етувчи арзон смартфон намойиш қилди

  •   DiMaX
  •  2043
  •  20.10.2020 16:00

Nokia қуввати 2 кунга етувчи арзон смартфон намойиш қилди

HMD Global компанияси яқинда Nokia 215 4G ҳамда Nokia 225 4G русумли иккита телефон тақдим этган эди. Энди эса у сенсор экранли навбатдаги арзон смартфонини эълон қилди.

ЎҚИНГ: 95 долларлик Nokia C3 чиқди: Android 10 тизимли смартфон нақ 400 ГБ хотирани қўллаб-қувватлайди!

Янги смартфон Nokia 2 V Tella деб номланган бўлиб, АҚШдаги йирик Verizon оператори дўконларида 168 доллардан сотилади. Nokia уни тўрт ядроли MediaTek Helio A22 процессори базасида тайёрлаган. Гаджетнинг тезкор ва доимий хотира ҳажми эса тегишлича 2 ва 16 гигабайтга тенг.

Nokia 2 V Tella диагоналига 5,45 дюймлик, аниқлиги HD+ форматли дисплейга эга. Гаджетнинг орқа панелида 8 ва 2 мегапикселлик датчикларни ҳамда фоточақноқни ўз ичига олувчи бош камера блоги жойлашган. Унга автофокусировка тизими жорий этилган, сунъий интеллект эса «ҳатто мураккаб ёритилиш шароитларида ҳам тасвирнинг етарлича чуқурлиги ва ёрқинлигини» таъминлайди.

Смартфоннинг батареяси 3000 мА/соатлик ток сиғимига эга; HMD Global таъкидлашича, унинг тўла қуввати смартфоннинг икки кунлик автономлигига кифоя қилади.

Nokia 2 V Tella корпусида Google Assistant овозли ёрдамчисини чақириш учун махсус тугмача мавжуд. Компания уни тоза Android 10 операцион тизими билан тақдим этган.

ЎҚИНГ: Shazam’нинг кераги йўқ: Google Assistant энди хиргойи ва ҳатто ҳуштак бўйича ҳам қўшиқни топиб беради!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!