Nokia қуввати бир неча ҳафтага етувчи иккита арзон телефон чиқарди

  •   DiMaX
  •  2339
  •  13.05.2020 13:45

Nokia қуввати бир неча ҳафтага етувчи иккита арзон телефон чиқарди

HMD Global компанияси Nokia бренди остида телефонларни қайта чиқаришни Nokia 150 моделидан бошлаган. Энди ишлаб чиқарувчи Nokia 125 русумли тугмачали телефони билан бирга шу қурилмасини янгилаб қайта намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Nokia: «Азизим, дунёга бевақт келибмиз...»

Ҳар иккала телефон ҳам QVGA форматидаги 2,4 дюймлик дисплейга эга бўлиб, фақат GSM 900/1800 уяли алоқа тармоқларида ишлайди. Уларнинг асосий ўзига хослиги сифатида аккумуляторининг қуввати бир нечта ҳафтага етиши таъкидлаб кўрсатилмоқда.

Nokia 125 телефонининг техник хусусиятлари:

Алоқа стандартлари: GSM 900/1800; иккита SIM-карта

Платформа: Series 30+

Процессор: MTK

Дисплей: 2,4 дюймлик, 240х320 пикселлик

Камера: VGA, фоточақноқли

Тезкор хотира: 4 мегабайтлик

Портлари: Micro USB 2.0 порти, 3,5 мм.лик аудиотирқиш

Аккумулятор: 1020 мА/соатлик

Яна: ўйинлар, FM-радио

Ўлчами ва вазни: 132х50,5х15 мм, 91,3 г

Nokia 125 қора ва оқ рангли корпусларда, 24 доллардан сотилади.

ЎҚИНГ: Nokia 5.3 ва Nokia 1.3 тақдим этилди – «кризисга қарши» смартфонлар! (+видеолар)

Nokia 150 телефонининг техник хусусиятлари:

Алоқа стандартлари: GSM 900/1800; иккита SIM-карта

Платформа: Series 30+

Процессор: MTK

Дисплей: 2,4 дюймлик, 240х320 пикселлик

Камера: VGA, фоточақноқли

Тезкор хотира: 4 мегабайтлик + microSD слоти

Портлари: Micro USB 2.0 порти, 3,5 мм.лик аудиотирқиш

Аккумулятор: 1020 мА/соатлик

Яна: ўйинлар, FM-радио, MP3-плеер, Bluetooth 3.0

Ўлчами ва вазни: 132х50,5х15 мм, 90,54 г

Nokia 150 қизил, кўк ва қизил корпусларда, 29 доллардан сотилади.

ЎҚИНГ: Афсонавий Nokia ҳақида 20 қизиқарли факт