Nokia Smart TV намойиш этилди: нархи, жиҳатлари ва видеоси!

  •   DiMaX
  •  1303
  •  05.12.2019 17:19

Nokia Smart TV намойиш этилди: нархи, жиҳатлари ва видеоси!

Афсонавий телефонсоз бренди остида энди «ақлли» телевизорлар ҳам ишлаб чиқарилиши ўтган ойнинг бошроғида маълум бўлган эди. Кейинроқ эса Nokia Smart TV номли ушбу гаджетнинг айрим хусусиятлари ошкор этилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi бешинчи авлод – Mi TV 5 телевизорларини намойиш этди

Ниҳоят, бугун Flipkart компанияси Nokia брендли илк смарт-телевизорни расман тақдим этди. Унинг 55 дюймлик HDR LED-дисплейи юпқа ромга эга бўлиб, 4K форматида (3840х2160 пикселлик) тасвир узата олади.

Nokia Smart TV девайси HDR 10, Dolby Vision ҳамда MEMC технологияларини қўллаб-қувватлайди, экран ёрқинлигини ақлли бошқариш тизимига ва кенг ранглар гаммасига эга. Экраннинг кўриш бурчаги 178 даражага тенг, ёрқинлиги эса 400 нитни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Атиги 142 долларга 40 дюймлик телевизор чиқди!

Ушбу «ақлли» телевизорни 25 ваттлик Dolby Audio динамиклари, 1 ГГц такт частотасида ишловчи тўрт ядроли процессор билан таъминлашган. Nokia Smart TV тезкор хотираси 2.25 ГБлик, доимийси эса 16 гигабайтлик. Android TV (Android 9 Pie) операцион тизими остида ишловчи телевизор WiFi 802.11ac (2.4 ГГц/5 ГГц) ҳамда Bluetooth симсиз интерфейсларини қўллаб-қувватлайди. Корпусида учта HDMI, иккита USB ва битта Ethernet порти мавжуд.

Мана, уни расмий видеода томоша қиламиз:

Flipkart компанияси бу маҳсулотини Ҳиндистонда 10 декабрдан сота бошлайди. Nokia Smart TV нархига келсак, унинг учун 587 АҚШ долларига тенг баҳо қўйилган.

Nokia смарт-телевизори дунё бозорига чиқмаса керак, Terashop.uz интернет-дўконимизда эса ҳар хил телевизорларни 1 155 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: LCD-телевизор ва монитор экранидаги доғларни осон кетказишнинг энг арзон усули

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!