Nokia смартфонлари жосуслик қилаётган экан – буни ишлаб чиқарувчи ҳам тан олди!

  •   DiMaX
  •  1377
  •  23.03.2019 09:04

Nokia смартфонлари жосуслик қилаётган экан – буни ишлаб чиқарувчи ҳам тан олди!

Норвегиялик оддий бир Nokia 7 Plus фойдаланувчиси ўз смартфонининг Хитойдаги серверга аллақандай маълумотлар юбораётганини пайқаб қолди. Мамлакатнинг Миллий телерадиоузатиш ташкилоти вазиятни ўрганишга киришди ва масалага ойдинлик киритди.

ЎҚИНГ: Россия ва Хитойни Трампнинг шахсий iPhone’ни эшитишда айблашмоқда

Маълум бўлишича, ушбу смартфондан айрим маълумотлар шифрланмаган тарзда Хитойга жўнатилаётган экан. Ушбу ахборотлар қурилма эгасини, унинг айни дамдаги жойлашувини аниқлаш, қурилманинг серия рақами ва абонентнинг телефон номерини билиш учун етарли, дейилади хабарда.

Тахминларга кўра, маълумотлар Хитойнинг давлатга қарашли China Telecom уяли алоқа операторига жўнатилган. Финляндия ҳукумати бундан хавотир олиб, вазиятни жиддий суриштиришга киришди ва натижада Nokia смартфонларини ишлаб чиқарувчи HMD Global тушунтириш беришига тўғри келди.

ЎҚИНГ: Смартфон – қўйнингиздаги жосус бўлмасин

HMD Global вакиллари смартфонларнинг Хитойга ахборот узатишини тан олишди ва ушбу муаммо Nokia 7 Plus’ларнинг барча сериясига тегишли эканини айтишди. Уларнинг дастурий таъминотидаги хатолик туфайли, айрим функцияларни фаоллаштириш учун керак бўладиган маълумотларни адашиб бошқа серверга узатган.

Компания буни шу йилнинг февралида сезиб қолган ва дастурий таъминотни қайта созлаган, энди ахборотлар керакли серверга жўнатилмоқда. Nokia 7 Plus модели учун мазкур баг тузатилган янгиланиш барча фойдаланувчилар учун тарқатилган ва смартфонларнинг кўпчилиги аллақачон янгиланиб олган.

Шунингдек, HMD Global таъкидлашича, бегона серверга фақат бирламчи созлаш учун керакли маълумотларгина узатилган бўлиб, улар асосида смартфон эгасининг шахсини аниқлаб бўлмайди.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!