Nokia смартфонларининг Android 11’га янгиланиш йўл харитаси чиқди!

  •   DiMaX
  •  414
  •  29.09.2020 12:07

Nokia смартфонларининг Android 11’га янгиланиш йўл харитаси чиқди!

Куни кеча биз Android 11 операцион тизимига янгиланувчи Realme смартфонлари рўйхатини ва апдейт келишининг йўл харитасини тақдим этган эдик. Энди эса Nokia бренди ҳам ўз телефонларининг мазкур операцион тизимга янгиланиш графигини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланиши аниқ бўлган Samsung, OnePlus, Xiaomi, Oppo, Realme, Huawei, Motorola, LG ва Nokia смартфонлари

Қизиғи шундаки, Twitter тармоғидаги Nokia Mobile расмий аккаунти ушбу маълумотни эълон қилиб, кейин негадир уни ўчириб ташлаган. Лекин бу орада унинг скриншоти тарқалиб улгурган эди:

Твитда яна таъкидланишича, мазкур бренд кейинги уч йилда жами 1000 та апдейт тақдим этган. Афтидан, бунда барча қурилмалар учун хавфсизлик патчларининг умумий сони назарда тутилмоқда.

Nokia Mobile мазкур твитнинг ўчириш сабабини ҳам айтмаган; тахминларга кўра, Android 11 талқинигача янгиланадиган смартфонлар рўйхатида тўлдириш ёки муддатларида ўзгариш бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Nokia 3.4 ҳамда Nokia 2.4 тақдим этилди: NFC чипли арзон смартфонлар! (+видеолари)

Демак, юқоридаги твитга кўра HMD Global компанияси ўз смартфонларига Android 11 прошивкасини қуйидаги тартибда тарқатади:

2020 йилнинг 4-чорагида:

  1. Nokia 8.3 5G
  2. Nokia 8.1
  3. Nokia 5.3
  4. Nokia 2.2

2021 йилнинг 1-чорагида:

  1. Nokia 4.2
  2. Nokia 3.4
  3. Nokia 2.4
  4. Nokia 2.3
  5. Nokia 1.3

2021 йилнинг 1-ярмида:

  1. Nokia 9 PureView
  2. Nokia 7.2
  3. Nokia 6.2
  4. Nokia 3.2
  5. Nokia 1 Plus

Агар юқоридаги малумот тўғри бўлса, у ҳолда 2018 йили тақдим этилган, компаниянинг Android Pie операцион тизимли сўнгги смартфони – Nokia 8.1 ҳам ўн биринчи авлод «яшил роботчали» тизимга янгиланар экан. Бироқ Nokia 8 Sirocco ҳамда Nokia 1 каби моделлар бу рўйхатга кирмаган.

ЎҚИНГ: Nokia 3.4 ҳамда Nokia 2.4 тақдим этилди: NFC чипли арзон смартфонлар! (+видеолари)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!