Nokia учта моделда тугмачали 4G-телефон чиқаряпти: сунъий онгли, YouTube, WhatsApp ва Facebook’ли!

  •   DiMaX
  •  875
  •  24.08.2020 11:52

Nokia учта моделда тугмачали 4G-телефон чиқаряпти: сунъий онгли, YouTube, WhatsApp ва Facebook’ли!

HMD Global компанияси Nokia брендли смартфон ва тугмачали мобил телефонларнинг янги моделларини чиқаришда давом этмоқда. Эртага – 25 август куни у учта русумдаги оддий телефонларини Ҳиндистонда намойиш қилади.

ЎҚИНГ: 95 долларлик Nokia C3 чиқди: Android 10 тизимли смартфон нақ 400 ГБ хотирани қўллаб-қувватлайди!

Улардан биринчиси Nokia 215 моделининг янгиланган варианти бўлиб, бозорга Nokia 215 (2020) ёки Nokia 215 4G номи остида чиқиши кутилмоқда. Оддийгина камераси ҳам йўқлигига қараганда, бу – мазкур бренднинг энг арзон 4G-телефони бўлади.

Иккинчиси эса Nokia 225 модели бўлиб, тугмачали ақлли телефон ҳисобланади. Чунки мазкур девайс YouTube ҳамда Facebook каби иловаларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Учинчи қурилманинг модели айтилмаяпти, фақат кодли номи Nokia Leo Basic эканлиги маълум. Бу телефон WhatsApp ва Facebook сингари иловаларни қўллашидан ташқари, ён қиррасида махсус тугмачага ҳам эга. Афтидан, бу тугмача Google Assistant овозли ёрдамчисини чақириш учун ишлатилади.

Nokia’нинг мазкур учта телефони KaiOS операцион тизими остида ишлайдиган бўлиши керак. Уларнинг тақдимоти яқин, янгиликларимизни кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!