Nokia ва Xiaomi’нинг иккита смартфони аллақачон Android 9.0 Pie’гача янгиланди. Навбатда қайсилари?

  •   DiMaX
  •  1042
  •  08.08.2018 19:24

Nokia ва Xiaomi’нинг иккита смартфони аллақачон Android 9.0 Pie’гача янгиланди. Навбатда қайсилари?

Google компанияси 6 августда ўзининг мобил операцион тизими янги – Android 9.0 Pie талқинини тақдим этганди. Ўшандаёқ бешта моделдаги – Pixel, Pixel XL, Pixel 2, Pixel XL 2 ҳамда Essential Phone смартфонларини бу версиягача янгилаш имкони бўлган.

ЎҚИНГ: Google ОС Android 9.0 ни чиқармоқчи

Орадан икки кун ўтиб, яна иккита смартфон модели янги талқиндаги операцион тизимга янгиланди. Булар – Nokia 7 Plus ҳамда Xiaomi Mi Mix 2S русумли мобил телефонлардир.

«Хитойча Apple»нинг Mi Mix 2S русумли смартфони эгалари Android 9.0 Pie талқинига асосланган MIUI 10 прошивкасининг бета-версиясини Xiaomi форумидан кўчириб олишлари мумкин. Ушбу компаниянинг бошқа айрим смартфонларига ҳам бундай янгиланиш кейинроқ тарқатилади. Хабарларга кўра, Android One дастури доирасидаги Mi A1 ҳамда Mi A2 моделлари биринчилар қаторида «пирогли» Android’га асосланган прошивкага эга бўлади.

Nokia 7 Plus учун Android 9.0 Pie апдейти эса 1173 мегабайт ҳажмда бўлиб, қурилмага Wi-Fi орқали юклаб олинади. HMD Global яқин орада бошқа русумлардаги, жумладан, Nokia 8 Sirocco, Nokia 7 Plus, Nokia 6 (2018), Nokia 6.1 Plus (Nokia X6), Nokia 5.1 Plus (Nokia X5), Nokia 5.1, Nokia 3.1 ҳамда Nokia 2.1 смартфонлари учун ҳам янгиланишни тақдим этади.

ЎҚИНГ: Сиз узоқ кутган функция Android P талқинида бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!