Nokia X5 (Nokia 5.1 Plus)нинг расмий анонси нега қолдирилди?

  •   Saroy
  •  868
  •  16.07.2018 11:15

Nokia X5 (Nokia 5.1 Plus)нинг расмий анонси нега қолдирилди?

HMD Global компанияси  11 июлда намойиш қилиниши режалаштирилган, лекин номаълум вақтга қолдирилган янги Nokia X5 смартфонининг расмий тақдимоти ҳақида унитгани йўқ.

Гарчи, ишлаб чиқарувчининг ўзи расман тасдиқламаган бўлса-да, аппаратни 17 июлда намойиш этиш белгилангани ҳақида  тармоқларда ёзишмоқда. Янги модель дастлаб Хитойда Nokia X5 номи билан сотувга чиқарилади, бошқа мамлакат бозорларида эса у Nokia 5.1 Plus, деб ном олади.

Эслатиб ўтамиз, аппарат 11 июль куни расман намойиш этилиши керак эди. Аммо,  тақдимот маросимига икки соатча қолганда, компания жўяли бир сабабни айтмай тодбир номаълум вақтга қолдирилганини эълон қилди. Компания вакиллари ушбу кутилмаган ўзгаришни тадбир ўтказиладиган жой нотўғри танлангани билан изоҳлашган. Лекин мухлисларнинг таъкидлашича, бунга  ўша куни Пекинда қаттиқ жала қўйгани сабаб бўлган.

Хитойда Nokia X5, халқаро бозорда Nokia 5.1 Plus номи билан чиқарилиши мўлжалланган ушбу аппарат  5.86-дюймли, 1520×720 форматли  HD+, томонлар нисбати 19:9 бўлган дисплей билан таъминланган. Процессори  2 ГГц частотали  (Media Tek Helio P60 бўлса керак). Аппарат 6 ГБ тезкор ва 32/64 ГБ ички хотирага эга, орқасида 13-мегапикселли қўш камера бор, олд камераси 8 мегапикселли модуль, аккумулятор сиғими эса  3000 мАч.

Аппаратнинг 3+32 ГБ хотирали версияси 120 долларга баҳоланган, 6 ва 64 ГБ бўлган версияси учун эса 30 доллар кўпроқ тўлашга тўғри келади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!