Nokia X5 тавсифи: техник жиҳатлари, хулосалар ва фото

Nokia X5 тавсифи: техник жиҳатлари, хулосалар ва фото

Бир вақтлар мобил телефонлар бозорини Nokia маҳсулотларисиз тасаввур қилиш қийин эди. Аксарият ўрта ва катта ёшли авлоднинг «кўз очиб кўрган» мобил телефонлари майдонга «ақлли» телефонлар кириб келиши ортидан ўтмишга айланди. Бироқ... Nokia яна сафга қайтди, қайтганда ҳам «лашкар тўплаб» қайтди. У арзон, замонавий ва кўп функцияли маҳсулотларни бирин-кетин омма эътиборига ҳавола этиб, илк илиқ эътирофларга ҳам қозониб улгурди. Навбатдаги таҳлилимиз унинг арзон смартфонлар сигментидаги Nokia X5 (Nokia 5.1 Plus) модели ҳақида.

Техник жиҳатлари

  • Модель: X5
  • Чиққан санаси: 2018 йил июль
  • Платформа: Android 8.1 Oreo, Android 9.0 Pie OS
  • Процессор: MediaTek Helio P60 (4 ядроли  Cortex-A73 CPU (2 ГГц) ва 4 ядроли Cortex-A53 CPU (2 ГГц), 64 бит
  • График чип: Mali-G72 MP
  • Тезкор хотира: 3/4 ГБ
  • Доимий ички хотира: 32/64 ГБ
  • Хотирани кенгайтириш бўлмачаси: MicroSD (256 ГБгача)
  • Дисплей: IPS, диагонали 5,86 дюйм, аниқлиги HD+ (1520 х 720 пикселли, 19:9), 2.5D эффектли ҳимоя шишаси
  • Интерфейслар: Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth 4.2 адаптерлари, бармоқ изи сканери, GPS, FM-тюнер, USB Type-C порти ва қулоқчинлар учун 3,5 миллиметрлик чиқиш туйнуги
  • Датчиклар: акселерометр, ташқи ёруғлик датчиги, компас/магнитометр, гироскоп, оралиқ-масофа датчиги ва бармоқ изи сенсори
  • Смартфонни очиш: бармоқ изи сканери, Face Unlock
  • Орқа камера: асосий камера — 13 Мп, f/2.0, PDAF, LED-чақноқ; ёрдамчи камера: 5 Мп, f/2,2 | 20 Мп, f/1,7
  • Олд камера: 8 Мп, f/2.2
  • Тармоқ: 2G, 3G ва 4G, TDD-LTE
  • Навигация: GPS/ГЛОНАСС/BDS/Galileo, A-GPS
  • SIM-карта: dual-SIM (Nano-SIM + Nano-SIM/microSD), Dual Standby
  • Аккумулятор: 3060 мА*с, Li-Poly, 5V/2A қувватлагич
  • Ранг: қора, оқ, кўк
  • Ўлчамлари: 149,51 x 71,98 x 8,096 мм
  • Вазни: 160 г

Дизайн

Олд панел деярли тўлиқ дисплей билан қопланган. Унинг чап ва ўнг томони қарийб ромсиз, дисплейнинг юқорисидан эса камера ва датчик учун кичик бўлмача ажратилган. Орқа томонида эса вертикал қўш камера ҳамда ёруғлик диодли чақноқ ўрин олган.

Ўнг ён томонида иккита сим карта ёки бир сим карта ва битта хотира картасини жойлаштириш учун бўлмаси мавжуд. Чап ёнда эса овоз ва ўчириб-ёқиш тугмачалари ўрин олган. Қулоқчин учун 3,5 мм чиқиш туйнуги смартфоннинг тепа қисмига ўрнатилган бўлса, қуйи қисмидан

«Орқага», «Боши» ва «Охиргилар» сенсорли тугмачалари («учбурчак», «доира» ва «квадрат» пиктограммалари) экраннинг қуйи қисмига жойлаштирилган. Олд панелнинг энг қуйи қисмида, дисплей остида эса Nokia логотипи туширилган.

Смартфон остки қисмида USB Type-C (USB 2.0) чиқиш туйнуги ва декоратив панжарали «мультимедия» карнайи ҳамда суҳбатлашиш учун тешикча мавжуд.

Шишали орқа панелга яна бир бор Nokia логотипи туширилган. Ундан қуйидаги ёзувдан билиш мумкинки, мазкур модел Финлядиянинг HMD Global компанияси томонидан тайёрланиб, Хитойда ишлаб чиқарилган. Бунда смартфон Android One дастури доирасида ишлаб чиқарилган.

Nokia 5.1 Plus корпусининг шишадан тайёрлангани, гарчи унга ўзгача қиёфа бахш этса ҳам, силлиқ ва сирпанчиқлиги боис фойдаланувчиларни силиконли жилд ёки бошқа эҳтиёт чораларини кўришга чорлайди.

Экран

Диагонали 5,86 дюймли (14,88 см) смартфоннинг дисплейи олд панелнинг 79,5 фоизини эгаллаган. Аниқлиги HD+ (1520 х 720 пиксел) бўлган ҳолатда бир дюймда пикселлар зичлиги 287 ppi`га етади. Экран 2.5D эффектли Curved Glass ҳимоя шишаси билан қопланган. Экран 16,7 миллионта рангни кўрсата олади.

Ёруғлик даражасини қўлда ёки автомат равишда созлаш мумкин. MultiTouch Tester дастури экран бир вақтда ўнта бармоқ «пайқаш» хусусиятига эга эканини кўрсатди. «Тунги режим» кўзлар зўриқишининг олдини олади. Бунда кўзларни чарчатиб қўювчи мовий ранг даражасини қўлда созлаш керак бўлади. Созламаларда экран ёруғлигини унга икки марта уриб қўйиш билан амалга ошириш таклиф этилади. 2.5D эффектли ҳимоя шишасига бармоқ изи ва бошқа доғлардан ҳимояловчи олеофоб қоплама суртилган.

Камералар

Орқа фото-модул ёруғлик диодли чақноқ ва иккита камерани ўз ичига олади – асосий ва ёрдамчи. Асосий камера f/2.0 диафрагма ва автофокусли 13 мегапикселли сенсор, ёрдамчи камера эса 5 мегапикселли датчик билан таъминланган. Тасвирларнинг энг юқори сиғими кадр томонлари мутаносиблиги 4:3 бўлган ҳолатда 4160х3120 нуқтани (13 МП) ташкил этади.

Олд камера f/2.2 диафрагмали 8 мегапикселли сенсор билан таъминланиб, томонлар пропорцияси 4:3 бўлган «классик» созламада энг юқори 3264х2448 пикселли (8 МП) тасвирларни хотирага муҳрлайди (автофокус йўқ).

Сунъий интеллект орқа фонни енгилгина хиралаштириш, портрет ёритиш функциясидан фойдаланиш ва тасвир сифатини оширишга ёрдам беради. Сунъий интеллект селфи-камерада олинган тасвирлар сифатини яхшилаш учун ҳам қўлланилади.

Асосий камера сониясига 30 та кадрди Full HD-сифатдаги (1920х1080 пиксел, 16:9) видеоларни олиш имкониятга эга. Олд камера HD (1280х720@30 fps, 16:9) формат билан чекланган. Созламаларда тасвирни тезлаштириш (1920х1080 пиксел) ва секинлатиш (1280х720) фунциялари ҳам ўрин олган. Контент MP4 (AVC — видео, AAC – овоз) файл-контейнерларига сақланади.

Самарадорлиги

Nokia X5 «капоти остида» 12 нанометрли янги MediaTek MT6771 (Helio P60) процессори жойлаштирилган. Унда 8 ядроли 1,9 ГГц гача частотали ARM Cortex-A73 ва ARM Cortex-A53 квартетлари қўлланилган. График тасвирларни қайта ишлаш учун эса учта блокли ARM Mali-G72 MP3 (800 МГц) тезлаткич ўрнатилган.

NeuroPilot AI технологияси сунъий интеллект билан боғлиқ операцияларни тезлаштиришга масъул бўлса, CorePilot 4.0 энергия сарфини оптималлаштиради. Дарвоқе, Helio P60 процессорлари Helio P линейкасидаги мавжуд тизимлар ичида энг энергосамарадори бўлиб, дейлик, Helio P23 га нисбатан ишлаш самарадорлиги 70 фоизга ортиқроқ, аммо 12 фоиз камроқ энергия талаб қилади. Кристаллар Wi-Fi 802.11ac, Bluetooth 4.2, FM-тюнер, GPS/ГЛОНАСС/BDS, Dual 4G VoLTE ва бошқаларни қўллаб-қувватлайди.

Бенчмаркларда ўтказилган тест натижаларидан кўриниб турибдики, Nokia 5.1 Plus самарадорлиги, масалан, Nokia 3.1 га нисбатан икки баробарга юқорироқ. Умуман олганда эса, натижа ўртача.

Nokia 5.1 Plus смартфонига 32 ГБ ички хотира ўрнатилган бўлиб, уни microSD/HC/XC хотира картаси ёрдамида 256 ГБ гача кенгайтириш мумкин. Унинг учун алоҳида бўлма очилмаган ва иккинчи сим-карта ўрнига жойлаштириш мумкин. USB-OTG технологияси ускунага USB-флэшкаларни улашга имкон беради.

Аввалги Nokia 3.1 кичик моделда NFC технологияси қўлланилганига қарамасдан, янги смартфон алоқасиз тўлов технологияларини қўллаб-қувватламайди.

Батарея

Nokia X5га олинмайдиган 3 060 мА*с лик аккумулятор ўрнатилган бўлиб, Nokia 5.1 (2 970 мА*с) моделига нисбатан бир оз каттароқ. Янги ускунада тезкор қувватлаш кўзда тутилмаган, шу боисдан одатий (5 В/2 А) қувватлагич ёрдамида батареяни тўлдиришга тўғри келади. Тўлиқ ёруғликда MP4 форматидаги HD сифатли видеоларни тинимсиз равишда 7,5 соатдан сал кўпроқ вақт томоша қилса бўлади.

Смартфон автономлигини ошириш учун аккумулятор қуввати 15 ёки 5 фоиз қолганда энергияни тежаш режимига автоном ўтиш функциясини фаоллаштириш мумкин.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

terashop.uz UZS 1 249 000.00 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!