Nokia X6 смартфони тавсифи. Унинг Xiaomi ва Huawei смартфонларидан яхши экани айтилмоқда

Nokia X6 смартфони тавсифи. Унинг Xiaomi ва Huawei смартфонларидан яхши экани айтилмоқда

Ўтган йили фин компанияси бир қатор қизиқарли моделларни тақдим этди. Ўрта синфга мансуб Nokia X6 ҳам улардан бири. Мутахассислар фин компаниясининг янги маҳсулотлари нарх, техник ва дизайн жиҳатдан қатор устунликларга эга эканини қайд этишмоқда. Навбатдаги тавсифимизда бунга ўзингиз ҳам амин бўлишингиз аниқ.

Компания қимматбаҳо сегментни қасд қилмасдан, ўзининг барча кучини 300 долларгача бўлган нарх сегментидаги ўрта синфга оид смартфонлларни ишлаб чиқаришга йўналтирди. Дастлаб модель фақат Хитой бозорида пайдо бўлди ва якунда сезиларли муваффақиятларга эришди. Фойдаланувчилар смартфоннинг ишлаш самарадорлиги ва жозибадорлиги, фақатгина Нокиа`га хос дизайнга эга эканини эътироф этмоқда.

Техник жиҳатлари

  • Модель: X6
  • Чиққан санаси: 2018 йил май
  • Корпус: металл, шиша
  • Платформа: Android 8.1 Oreo, Android 9.0 Pie OS
  • Процессор: Qualcomm Snapdragon 636, 8 ядроли Kryo 260 (1,8 ГГц)
  • График чип: Adreno 509 (650 МГц)
  • Тезкор хотира: 4/6 ГБ
  • Доимий ички хотира: 32/64 ГБ
  • Хотирани кенгайтириш бўлмачаси: MicroSD (256 ГБгача)
  • Дисплей: IPS, диагонали 5,86 дюйм, аниқлиги FullHD+ (2280 х 1080 пикселли, 19:9), Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси
  • Интерфейслар: LTE (Cat 4), Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac (2.4GHz/5GHz), Bluetooth 5.0, GPS, A-GPS, ГЛОНАСС, BeiDou
  • Датчиклар: акселерометр, ташқи ёруғлик датчиги, компас/магнитометр, гироскоп, оралиқ-масофа датчиги ва бармоқ изи сенсори
  • Орқа камера: 16+5 MP, f/2.0 + f/2.2(рангли+монохром матрица), фазавий автофокус, электрон стабилизация, чақноқ. Видео: 4К 30fps, Slow Motion: 120fps
  • Селфи-камера: 16 MP, f/2.0
  • SIM-карта: dual-SIM (Nano-SIM + Nano-SIM/microSD), Dual Standby
  • Аккумулятор: 3060 мА*с, Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологияси
  • Ранг: қора, оқ, кўк
  • Ўлчамлари: 147,2 х 71 х 8,59 мм
  • Вазни: 151 г

Дизайни

Nokia X6 смартфонининг орқа қисми ўзига хос дизайнга эга. Камера модули ва бармоқ изи сканери атрофи хромланган ҳошия билан ўраб чиқилган. Корпусининг олди ва орқаси тўлиқ Gorning Gorilla Glass 3 шишаси, четлари эса эса метал билан қопланган.

Устки қисмида олд камера ва суҳбат карнайи жойлашган «яккақош» диққатни жалб қилади. Унинг икки ёнига эса соат, қувват ва бошқа индикаторлар жойлаштирилган. Хоҳлаганлар «чёлка»ни операцион тизим созламалари орқали кўринмас қилиб қўйиш мумкин.  

Смартфоннинг орқа қопқоғи шишадан тайёрланган. Марказда вертикал ҳолатда қўш камера ва чақноқдан иборат блок ҳамда бармоқ изи сканери жойлашган. Орқа корпус олиофоб қопламага эга бўлиб, бармоқ излари енгил ҳаракат билан ҳам тезда тозалаш мумкин. Бироқ у бошқа бир ноқулайликни келтириб чиқаради: телефон сирти сирпанчиқ бўлиб, қўлдан тушиб кетиш эҳтимоли юқори. Шу боисдан ҳимоя жилдидан фойдаланиш тавсия этилади.

Ён томонлар қуюқ жилосиз металдан тайёрланган. Ўчириб-ёқиш ва товуш тугмачалари осон босилади.

Чап томонда сим-карта ва ташқи хотира картасини ўрнатиш учун бўлмача жойлашган.

Пастки қисмининг марказида қувватлаш ва маълумотлар алмашиш учун USB Type-C ўрин олган. Бир томонида эса иккита тўғри бурчакли туйнукча ортига ташқи карнай, иккинчи томонида эса микрофон жойлаштирилган. Тепа қисмида эса қулоқчинлар учун 3,5 миллиметрли чиқиш туйнуги ўрин олган.

Дисплей

Янги Nokia X6 5,8 дюйм ва Full HD+ сиғимли IPS дисплей билан таъминланган. Бугунги кунда буни ихчам девайслар ва «сабзи тахта» гаджетлар ўртасидаги олтин ўрталик деб аташ мумкин. Смартфонни бошқариш осон, қўлга жуда яхши жойлашади. Экран олд панелнинг 81 фоизини эгаллайди. Бу эса ўрта нарх синфидаги «ромсиз» сматрфонлар учун яхш кўрсаткич. Кўплаб фойдаланувчилар дисплейнинг сифатли тайёрланганини эътироф этмоқда.

Сифатли IPS-матрица кенг кўриш бурчаги, рангларнинг тўғри тақсимоти ва ажойиб контрасти билан ажралиб туради. Экран ёруғлигини сунъий ёруғликдан тортиб ёрқин қуёш нурларигача бўлган турли ёруғлик шароитларига мослаб созлаш мумкин. Ташқи муҳитга қараб автомат равишда экран ёруғлигини созлаш имконияти, шунингдек, кўзларнинг чарчашига қарши махсус ўқиш режимлари мавжуд.

Самарадорлиги

Nokia 6.1 Plus`да қўлланилган Snapdragon 636 платформаси Lenovo Z5 ёки Xiaomi Redmi Note 5 каби оммабод девайсларда ҳам фойдаланилган. Унинг самарадорлиги ҳар қандай вазифаларни бажариш учун етарли.

AnTuTu ва GeekBench бенчмарт дастурлари тест натижалари

Смартфон тез ва бир маромда ишлайди. Оптимал дастурий таъминот ва тезкор хотира смартфонга катта ҳажмли иловалар билан ишлаш имконини беради. Nokia 6.1 Plus`да ҳар қандай ўйинни ўйнаса бўлади, бироқ энг катта ҳажмли ўйинларда тасвирлар сифатини бир оз пасайтириш керак. Смартфоннинг ҳатто энг қизғин жангларда ҳам тезда қизиб кетавермаслиги мақтовга лойиқ.

Автономлик

Юқоридаги бандларда Nokia 6.1 Plus юқори баҳоларга лойиқ кўрилган бўлсада, автомномлик борасида ижобий фикр билдириш қийин. Ўрнатилган аккумулятор сиғими 3 060 мА·с — Full HD экран ва энг замонавий процессорли қурилмалар учун унчалик ҳам яхши эмас.

Nokia 6.1 Plus`га оғир вазифалар ёки ўйинлар юкланмаган бўлса, стандарт режимларда смартфондан бир кун фойдаланиш мумкин.

Айни вақтда Qualcomm Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологияси ёрдамида смартфонни 30 дақиқа ичида 0 дан 50 фоизгача қувватлаш мумкин.

Камера

Смартфонга 16 ва 5 Мп модулли қўш камера ўрнатилган. 16 Мп бўлган олд камера эса нафақат автопортретлар олиш, балки смартфонни фойдаланувчи юзи билан очиш - Face Unlock функцияси учун ҳам хизмат қилади. Nokia X6 камералари ёмон эмас, бироқ айрим фойдаланувчилар мобил илова билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини таъкидламоқда. Яхшироқ сифатдаги расм ва видеоларни олиш учун айримлар қўшимча мобил иловаларни юклашга мажбур бўлгани ҳақида ёзган.

Бир сўз билан айтганда, смартфон камераси унчалик кучли эмас, жуда ёмон ҳам эмас. Ўртача нархдаги ускуналари учун меъёрий ҳолат. Камерафон олишни истаганлар эса чўнтагидан кўпроқ пул чиқаришларига тўғри келади.

Дастурий таъминот

Nokia 6.1 Plus смартфони Android One дастури доирасида ишлаб чиқарилган ва шунинг учун унга операцион тизимнинг «тоза» намунаси ўрнатилган. Ундан ташқари, қурилма дастурий таъминоти биринчи навбатда янгиланади. Шу боис кўпчилик қурилма қутисини очиши билан дастурий таъминот Android 9 Pie га қадар янгиланганига гувоҳ бўлмоқда.

Android 9 нинг асосий устунлари сифатида смартфон эгасини бехато топиши, иловалардан фойдаланиш статистикаси, фойдаланувчининг одатлари асосида аккумулятор қувватини тежаш, имо-ишоралар билан бошқаришнинг янгича услуби кабиларни айтиб ўтиш мумкин.

Янги операцион тизим дизайни ҳам такомиллаштирилган. Ранглар мажмуи, безак элементлари, янги иконкалар, билдиришномалар, созламалар ва бошқалар ҳам янгиланган.

Хулоса

HMD Global компанияси Nokia X6 смартфонини ишлаб чиқишга жиддий ёндашган. Муҳандислар бозорни яхши ўргангани ва биринчи навбатда дизайн ва техник жиҳатларга эътибор қаратгани кўриниб турибди. Ожиз томонлари сифатида аккумулятор сиғимининг кичиклиги ва камерасини санаб ўтиш мумкин. Умуман олганда эса, X6 рақобатбардош маҳсулот сифатида аллақачон юқори ўринларни банд этди. Сотиб олиш учун арзигулик смартфон, деб айтишимиз мумкин.

Хулоса

8балл

Ўрта синфга мансуб смартфонлар ичида ўз дизайни, техник хусусиятлари, энг янги технологияларга эгалиги, биринчилардан бўлиб янги операцион тизимга эга бўлиши ва бошқа жиҳатлари билан ажралиб туради.

Дизайн

Платформа

Дисплей

Камера

Аккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz 1 680 000 сўм Сотиб олиш Сотиб олиш
Terashop.uz 1 680 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • дизайн
  • характеристика
  • операцион тизим
  • Android One

 Камчилиги

  • NFC йўқ
  • аккумулятор
Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!