Nokia X6 халқаро бозорда ҳам қулай нархда сотилади

Nokia X6 халқаро бозорда ҳам қулай нархда сотилади

5.8 дюймли ҳамда Full HD+ сиғимли ва томонлари нисбати 19:9 ўлчамли, 2280×1080 пикселли экранга эга жозибадор Nokia X6 диққатни тезда тортади. Унинг экрани Corning Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси билан қопланган. Орқа панел ҳам бугунги флагманлар каби шишадор. Орқа ва олд шиша панеллар металл синч ёрдамида бирлаштирилган.

Мана бир ойдан ошибдики, Хитой аҳолиси жозибадор ва нисбатан инсофли нархда сотилаётган Nokia X6 моделини харид қилиш имконига эга бўлган.

Nokia X6 модели айни пайтда Хитойда уч талқинда сотилмоқда: бошланғич модификация 200 АҚШ доллари, энг юқори талқин эса – 265 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Nokia X6 девайси 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 636 процессорига эга бўлган. Унинг тезкор хотираси 4/6 гигабайтли, доимий хотира учун 32 ёки 64 гигабайтли флеш-карта ўрнатилган. Маълумот ҳажми кўп бўладиган бўлса, microSD орқали хотирани катталаштириш мумкин. Бунинг учун SIM карта бўлмачаларидан бирини "фидо қилиш" керак бўлади.

Бугун кучли камерасиз смартфоннинг ҳеч кимга кераги йўқ. Шунинг учун ҳам, Nokia X6 илғор "кўзлар"га эга бўлган. Орқа панелда 16 + 5 мегапикселли эгизак сенсорли бош камера мавжуд. Улардан йириги рангли, иккинчиси оқ-қора сурат олади ва тизим олинган кадрларни яхлит кўринишга келтиради.

Ўқинг: "Ақлли камера"ли Redmi 6 тақдим қилинди

Селфи учун эса 16 мегапикселли камера хизматингизда. Ҳар иккала камераларда "сунъий ақл" технологияси жорий қилинган. Улар орқа фонни ғира-шира қилиш, юз-қиёфани таниш ҳамда фильтрлашда фаол иштирок этади.


Nokia X6 смартфони USB Type-C интерфейси ёрдамида қувват олади. Аудио қулоқчин учун ҳам анъанавий 3,5 мм ҳажмидаги порт мавжуд. Фойдаланувчи тизимни очишда олд камерадаги Face Unlock функциясидан ҳам фойдаланиши мумкин.

Nokia’нинг янги ва ўрта нархли Android телефонидаги яна бир ўзига хос жиҳат Nokia X6 қадоқдаёқ энг сўнгги Android 8.1 Oreo тизими бошқарувида ишлайди. Project Treble функцияси унга Google янгиланишларини тезкор юклаш имконини беради.

Ишлаб чиқарувчи ҳисобланган Финляндиянинг HMD Global корпорацияси йил охирига қадар смартфон операцион тизимини Android P'га янгилашга ваъда берган.

Ўқинг: Redmi 6A: Xiaomi'нинг энг арзон янги смартфони

Куни кеча маълум қилинишича, Nokia X6 модели кечадан бошлаб халқаро бозорга ҳам сотувга чиқарилди. Унинг халқаро талқини Европа ва бошқа мамлакатларда $300 доллардан бошлаб сотилмоқда. Халқаро бозорда унинг 6 гигабайтли тезкор ҳамда 64 гигабайтли доимий хотира талқини сотилади. У ўзидаги тезкор хотира сиғими билан рақибларидан, жумладан Xiaomi смартфонларидан устун келиши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!