Nokia яна бир афсонавий брендни «тирилтирмоқчи»

  •   DiMaX
  •  3326
  •  30.08.2018 14:46

Nokia яна бир афсонавий брендни «тирилтирмоқчи»

HMD Global компанияси айни дамда Nokia бренди остида бир қатор смартфонларни чиқараётганидан хабарингиз бор. Жумладан, у бир пайтлар машҳур бўлган моделларни янги талқинда тақдим этиш орқали ҳам эътиборга сазовор бўлмоқда.

ЎҚИНГ: 4G ва Wi-Fi’ли «ғишт» телефон – Nokia 3310 4G тақдим этилди!

Энди ушбу компания PureView савдо белгисини ҳам ҳаётга қайтаришни режалаштирмоқда. Бир замонлар ушбу ном остида Nokia камерофонлари чиққан.

Европа Иттифоқи Интеллектуал мулк идорасининг маълумотлар базасида аниқланган ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 23 августида HMD Global компанияси PureView брендига эгалик ҳуқуқини Microsoft компаниясидан сотиб олган.

Айтиш керакки, финляндиялик смартфонсознинг PureView бренди билан чиққан илк смартфони Nokia 808 эди. Сифатни йўқотмаган ҳолда 5 каррали зумга эга 41 мегапикселли камераси бўлса-да, бу модел оммалашиб кетмаган. Бунинг асосий сабаби эса ушбу модел Symbian платформаси бошқаруви остида ишлаши эди; зеро, у чиққан 2012 йилга келиб мазкур тизим «ўлиб» бўлганди.

Ўшандан кейин ҳам Microsoft компаниясига қарашли бўлган Nokia яна (жами 10 моделда) PureView брендли смартфонлар ишлаб чиқарган. Аммо улардан фақатгина иккитагинасининг камераси ажойиб сифатли камерага эга бўлган. Бугунги кунга келиб Android тизимли Nokia смартфонлари жамоатчилик томонидан яхши қабул қилинмоқда. PureView бренди билан улар янада кучайиши аниқ, воқеалар ривожини бирга кузатамиз.

ЎҚИНГ: Nokia 3310 (2017) савдосидан илҳомланиб, энди бренднинг QWERTY-смартфонини «тирилтиришмоқчи»