Nokia яна битта афсонавий телефонни «тирилтиряпти»!

  •   DiMaX
  •  2017
  •  05.02.2019 11:25

Nokia яна битта афсонавий телефонни «тирилтиряпти»!

Хитойнинг телекоммуникацион жиҳозларни сертификатлаш маркази – TENAA сайтида Nokia брендининг янги телефони ҳақида маълумот ва унинг сурати пайдо бўлган. Гарчи ушбу қурилма ҳали расман намойиш этилмаган бўлса-да, Gizchina нашри унинг Nokia 3210 моделига ўхшашлигини пайқади.

ЎҚИНГ: Nokia яна бир афсонавий брендни «тирилтирмоқчи»

Айтиб ўтиш ўринлики,  Nokia 3210 – ушбу бренднинг 1999 йили тақдим этилган тугмачали телефон бўлиб, компаниянинг энг харидоргир маҳсулотларидан бири сифатида тарихда қолган. Янги тайёрланаётган гаджет ҳам дизайни бўйича уни эслатади – эҳтимол, бу ҳол унинг оммалашувига сабабчи бўлар.

Афтидан, HMD Global компанияси яна кишиларнинг Nokia брендига бўлган ишончи ҳамда ностальгиясидан фойдаланишга бел боғлаган ва ушбу моделни янгича талқинда тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: Нархи 50 долларга ҳам бормайдиган яна битта Nokia телефони тайёр!

TENAA сайтидаги сертификация маълумотларига қараганда, янги қурилма 2,4 дюймлик TFT-дисплейга эга, унинг тасвир аниқлиги эса 240х320 пикселлик. Телефоннинг камераси 3 мегапикселлик датчикка эга, аккумуляторининг ток сиғими эса 1020 мА/соатга тенг. Булардан ташқари, ушбу телефон FM-модули, MP3 форматидаги мусиқаларни ўқий олиши ҳамда microSD-карта уячаси билан ҳам мақтана олади.

HMD Global бу телефонни қачон расман намойиш этиши ҳамда савдога чиқариши ҳозирча номаълум. Nokia бренди остидаги айрим янги маҳсулотларни эса 529 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Атиги 24 долларлик, аммо қуввати нақ уч ҳафтага етувчи Nokia 106 тақдим этилди!