Nokia янги флагманининг сурати чиқди

  •   DiMaX
  •  1745
  •  18.09.2017 09:56

Nokia янги флагманининг сурати чиқди

Nokia компанияси нафақат ҳамёнбоп Nokia 2 смартфонини, балки кучли Nokia 9 флагманини ҳам тез орада тақдим этади. Бу хусусда Slashleaks ресурси маълумот берган.

Янги смартфоннинг корпуси металлдан ёки шишадан ясалган бўлади. Бармоқ изи сканери орқа панелда жойлаштирилиши эҳтимоли юқори, чунки қурилма ромсиз дисплейга эга бўлади. Дактилоскопик сканер билан бирга, Nokia 9 ҳимоясини янада мустаҳкамлаш учун, кўз ёй пардаси сканери ҳам ўрнатилади.

Nokia’нинг ушбу девайси ҳам илғор жиҳатларни ўзида жамлаштиради. Жумладан, Nokia 8 моделидаги сингари, унинг қўшалоқ камераси ҳам Carl Zeiss оптикасига эга. Ҳар бири 12 мегапикселли ушбу иккита модулнинг биттаси рангли, иккинчиси эса оқ-қора.

Шунингдек, Nokia’нинг ушбу гаджети Android 8.0 Oreo бошқарувида ишлайдиган илк смартфонлардан бири бўлиши мумкин.

Nokia 9’нинг асосий хусусиятлари:

  • Дисплей: диагонали 5,2 дюйм, 2560х1440 пикселли;
  • Процессор: Snapdragon 835;
  • Хотира: 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий;
  • Камера: асосий – 12+12 Мп; олд камера –12 Мп.
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.